2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Маҳалла платформаси: муаммолар маҳалланинг ўзида ҳал этилади

Мамлакатимизда аҳоли муаммоларини аниқлаш, ишларни “маҳаллабай” ташкил этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли кўприк бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу ислоҳотлар доирасида маҳалла мутасаддиларида янгича дунёқарашни шакллантириш ва касбга оид кўникмаларини ошириш, меҳнат самарадорлигини яхшилаш масалалари устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизимининг мақсади, моҳияти ва аҳамиятини аввало шу касб эгаларига тушунтириш, уни амалиётга жорий этилишини таъминлаш ва ушбу тизим занжирининг ҳар бир бўғини ўз функциясини тўла-тўкис бажаришини кафолатлаш бўйича аниқ ва манзилли кўрсатмалар берилди.  

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш асосида уларнинг сифат таркибини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада Навоий вилоятида тизимдаги 36 нафар раҳбар-ходимга ҳар куни камида иккита маҳаллага кириш, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ечими бўйича таклиф киритиш масалаларида шахсий масъулият юклатилган.

Ҳафта давомида ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий вазият, аҳоли муаммоларини ўрганиш, оилавий муносабатлар, жиноятчилик, ижтимоий хизматлар ва бошқа бир қатор омиллар ва кўрсаткичлар ҳисоботи асосида хулосалар шакллантирилади, маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаолияти натижадорлиги таҳлил қилинади. Бу тамойил асосида ўз лавозимига нолойиқ, деб топилган 69 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ваколати муддатидан олдин тугатилди, 46 нафар ўринбосар лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш орқали фуқаролар йиғинлари мутасаддиларининг меҳнат самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш устувор вазифа сифатида белгиланди. Мазкур йўналишда эса Давлат бошқаруви академияси ва Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ва дастурлари ишлаб чиқилди.

Унга кўра, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид янги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари, улардан келиб чиқиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари олдида турган вазифалар билан таништириш, фаолиятига услубий кўмаклашиш белгилаб олинган.

Давлат бошқаруви академиясининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликдаги дастурларига асосан “маҳалла раиси – ислоҳотчи” ва “маҳаллабай” ишлаш тизими тамойилларини амалиётга жорий этиш механизмлари бўйича машғулотлар ўтказилмоқда. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси томонидан бу борадаги вазифалар тизимли амалга ошириб келинмоқда.

Йиллар давомида шаклланиб, такомиллашиб келган улкан тизимни бир кунда ёки бир ойда қайта ислоҳ қилиш қийин. Шу аснода, маҳалла институционал тизими бугун янгича ёндашув ва дунёқарашга мослашиб бормоқда. Бугунги кунда маҳалла раисидан ҳар бир масаланинг ичига кириши ва унинг ечими бўйича ўзининг мустақил фикри ва қарорига эга бўлиши талаб этилади.

Келиб тушган мурожаатларда кўтарилган масалалар таҳлил қилинса, вилоятда маҳалла ходимлари фаолияти устидан шикоятлар 116 та бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 190 тага камайганлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари, тиббий, ҳуқуқий масалалардаги мурожаатларнинг ижтимоий дафтарлар асосида ҳал этилиши натижасида уларнинг ижобий натижадорлиги 70-80 фоизга ошганлиги кузатилди.

Ҳудудда “Аёллар дафтари” билан ишлашда ва бажарилган вазифалар мониторингида мутлақ янги тизим жорий этилган. Хатлов ишларидан тортиб, муаммоли хотин-қизлар билан амалга оширилган манзилли тадбирлар ва уларга кўрсатилган хизматлар бўйича “маҳалла платформаси” ишлаб чиқилди.

Мазкур платформа, “маҳалла – халқ қабулхонаси – сектор – маҳалла” тамойили асосида фуқароларнинг ҳар бир муаммоси маҳалланинг ўзида ечим топишига хизмат қилади. Натижада фуқаролар давлат идораларининг эшигини тақиллатишига эҳтиёж қолмайди, ортиқча оворагарчиликнинг олди олинади. 

“Маҳалла” платформасига фуқаролар йиғини томонидан муаммоли хотин-қизлар тўғрисидаги ахборот жойлаштирилади, халқ қабулхонаси томонидан назорат ўрнатилади, сектор раҳбари ва мутассади ташкилотлар томонидан муаммоли аёллар билан олиб борилган ишлар ва уларга кўрсатилган хизматлар тўғрисида маълумотлар жойлаштириб борилади. Агар маҳалла раиси томонидан қониқиш ҳосил қилинганда, у платформадан чиқарилиши мумкин бўлади. Яъни, электрон ахборот алмашинуви орқали муаммоли хотин-қизлар билан амалга оширилаётган ишлар занжири бевосита маҳалла назоратида бўлади.

Қолаверса, мазкур платформадан келгусида ҳудудий дастурларни тузишда, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини амалга оширишда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш кераклиги хусусидаги маълумотлар базаси сифатида фойдаланилади. Умуман олганда, бу тизим орқали “Аёллар дафтари” билан ишлашда давлат ва жамоат ташкилотлари имкониятларидан янада самарали фойдаланишга замин яратилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар