2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тўра Боболов шароити оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган маҳаллалар билан танишиб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев ҳамрохлигида Ангор туманида бўлиб, Новшаҳар, Чинобод ҳамда Охунбобоев номли маҳаллаларда яшайдиган аҳоли вакиллари билан учрашди.

Вилоятда 721 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Жорий йил бошидаги ўрганишлар натижасида улардан 101 таси шароити оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган.

Айни пайтда мазкур маҳаллаларда аҳолининг муносиб турмуш шароитини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация тизимлари ва ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш ҳамда аҳолининг муносиб турмуш шароитини таъминлаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилаётир.

Ангор туманидаги Новшаҳар, Чинобод ҳамда Охунбобоев номли маҳаллалар ҳам шароити оғир ҳудудлар сирасига киритилган бўлиб, мулоқот давомида аҳолидан маҳаллаларнинг ички йўлларини тошлаш, қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш, хонадонларни қўшимча маиший газ баллонлари билан таъминлаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш каби масалаларда мурожаатлар тушди.

Вилоят раҳбарининг бевосита кўрсатмаси билан шу куннинг ўзида мурожаатлар ечимига киришилди. 56 та юк машинада шағал келтирилиб, маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Мутасаддиларга 1 ҳафта муддатда қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш ишларига киришиш, хонадонларни қўшимча яна 100 дона маиший газ баллонлари билан таъминлаш тўғрисида топшириқ берилди. Шунингдек, мурожаатчиларга  “Тўпаланг” сув омборидан ичимлик суви тармоғини тортиш бўйича ишлар олиб борилаётгани, бу лойиҳани қисқа муддатда амалга ошириш орқали бошқа ҳудудлар аҳолиси қатори ангорликларнинг ҳам сув таъминотини тубдан яхшилаш чоралари кўрилаётгани тушунтирилди.

Вилоятда оғир, кўп миллатли ҳудуд сифатида танлаб олинган 101 та маҳалланинг 6 таси шаҳар марказида, 8 таси туманлар марказида ва 87 таси туманлар марказидан олис ва чегара ҳудудларда жойлашган. Мазкур маҳаллаларда 360 мингдан ортиқ аҳоли 70 мингдан зиёд хонадонда истиқомат қилади.

Маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш ишлари биринчи босқичда – йўлларга тош ётқизиш, кўприкларни таъмирлаш, газ, электр ва иссиқлик таъминотини яхшилаш, иккинчи босқичда – аҳолининг томорқадан самарали фойдаланишини ташкил қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорвачилик, хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, учинчи босқичда – ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, қурилиш-таъмирлаш бунёдкорлик ишларини ташкил этиш, тўртинчи босқичда – бандлик, ижтимоий ҳимоя, маънавий муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирлар орқали амалга оширилади.

Шу куни вилоят ҳокими новшаҳарлик Санам Расулова хонадонида бўлиб, бу оилага қуриб берилаётган янги уйни кўздан кечирди.

– Турмуш ўртоғим билан иккимиз анчадан буён авария ҳолатидаги уйда яшаб келаётган эдик. Соғлигимиз ёмонлиги, қаровчимиз ва моддий шароитимиз йўқлиги туфайли уйни таъмирлашга ёки янгисини қуришга имконимиз етмаётган эди, – дейди С. Расулова. – Ўтган ойда вилоятимиз ҳокими кутилмаганда кўчамизга қолдилар. Уйимизнинг авария ҳолати уларнинг эътиборини тортди шекилли, кириб яшаш шароитимиз билан танишдилар. Орадан кўп вақт ўтмай яшаб турган бир хонали эски уйимиз ёнида янгидан уч хонали уй-жой қурилиши бошлаб юборилди. Бундай ғамхўрлик учун давлатимиздан беҳад миннатдорман.

Тўра Боболов янгидан қурилган уй-жой билан танишар экан, мутасаддиларга хонадон эгаларининг бу ерга тезроқ кўчиб ўтиб яшашлари учун зарур шароитларни яратиш бўйича тегишли кўрсатмаларни берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар