Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Янгиҳаёт туманида навбатдаги брифинг ўтказилди

Брифингда Oбодонлаштириш бошқармаси раҳбари Жасурбек Абулқосимов тумандаги ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Янгиҳаёт тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2021 йил баҳор мавсумида туман марказий кўчаларига, «Меҳригиё», «Қўрғонтепа», «Софдил», «Шокирариқ», «Қўрғонтепа тор» ҳамда «М.Турсунзода» кўчаларига 2176 та манзарали ва игнабаргли дарахт кўчатлари, 1507 та бута кўчатлари экилди. Бундан ташқари, 29 та гулхоналар барпо этилиб, 67000 дона мавсумий гул кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.

Янгиҳаёт тумани ҳудудида умумий узунлиги 77684 п.м. ирригация тармоқлари, дюкерлар сони 34 тани, қўл кучи билан тозаланадиган майдон 594807 кв.м.майдон, кўкаламзорлаштириш майдонлари газон қопламали майдонлар 482 024 кв.м. майдон ташкил этади. Бугунги кунда яшил майдонларни ўриш, ирригация тармоқларни тозалаш, дарахтларни оқлаш, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишлари мунтазам амалга оширилмоқда. Ҳозирда бошқармага махсус техникалар ҳам харид қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар