Термиз ҳарбий прокурори, адлия полковниги Шукуржон Тошматов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аьзолари учун сайёр қабул ўтказмоқда.
Сариосиё ва Хайрабод гарнизонларида ташкил этилган очиқ мулоқотларда Сариосиё ва Денов тумани прокурорлари, Жанубий оператив қўмондонлиги ва халқ таълими, соғлиқни сақлаш, бандлик ва бошқа давлат, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулларда кейинги йилларда Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаб, юртимиз тинчлигини таьминлашга хизмат қилаётгани таькидланди. Бу жараёнда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эьтибор қаратилаётгани, ҳудудларда ҳарбийлар ва уларнинг оила аьзолари билан очиқ мулоқотлар ўтказиш йўлга қўйилгани улар дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда яхши самаралар бераётгани қайд этилди.
Учрашувда ҳарбийларнинг оила аьзолари бандлигини таьминлаш, уй-жой, мактабгача таьлим ва бошқа масалаларда кўплаб мурожаатлар бўлди. Ўртага ташланган ҳар бир масала мутасадди раҳбарлар иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, жойида ечимини топиш йўллари изланди. Жумладан, ишга жойлаштиришда ёрдам сўраган ҳарбий хизматчиларнинг икки нафар оила аьзоси-Юлдуз Раҳмонова ҳамда Гўзал Маллаевага Термиз ҳарбий прокурори замонавий тикув машинаси туҳфа қилди.
Сайёр қабулда юзга яқин масала кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти жойида ечим топди. Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича муддат белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олинди.
Очиқ мулоқот доирасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аьзолари учун китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |