Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр қабулда ҳарбий хизматчиларнинг оила аьзоларига тикув машинаси топширилди

Термиз ҳарбий прокурори, адлия полковниги Шукуржон Тошматов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аьзолари учун сайёр қабул ўтказмоқда.

Сариосиё ва Хайрабод гарнизонларида ташкил этилган очиқ мулоқотларда Сариосиё ва Денов тумани прокурорлари,   Жанубий оператив қўмондонлиги ва халқ таълими, соғлиқни сақлаш, бандлик ва бошқа давлат, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулларда кейинги йилларда Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаб, юртимиз тинчлигини таьминлашга хизмат қилаётгани таькидланди. Бу жараёнда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эьтибор қаратилаётгани, ҳудудларда ҳарбийлар ва уларнинг оила аьзолари билан очиқ мулоқотлар ўтказиш йўлга қўйилгани улар дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда яхши самаралар бераётгани қайд этилди.

Учрашувда ҳарбийларнинг оила аьзолари бандлигини таьминлаш, уй-жой, мактабгача таьлим ва бошқа масалаларда кўплаб мурожаатлар бўлди. Ўртага ташланган ҳар бир масала мутасадди раҳбарлар иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, жойида ечимини топиш йўллари изланди. Жумладан, ишга жойлаштиришда ёрдам сўраган ҳарбий хизматчиларнинг икки нафар оила аьзоси-Юлдуз Раҳмонова ҳамда Гўзал Маллаевага Термиз ҳарбий прокурори замонавий тикув машинаси туҳфа қилди.

Сайёр қабулда юзга яқин масала кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти жойида ечим топди. Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича муддат белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олинди.

Очиқ мулоқот доирасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аьзолари учун китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди.       

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар