Навоий вилояти Нурота туманидаги Марказий истироҳат боғида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Сектор раҳбарлари иштирок этган тадбирда тумандаги корхона, ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмаркага туман ҳудудида яшовчи кам таъминланган оилалар, аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатлами, "Темир дафтар"га киритилган ёшлар, аёллар ва иш қидирувчи ишсиз фуқаролар жалб этилди.
Тадбир якунида 13 нафар ишсиз фуқарога туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида “Аёллар дафтари”га киритилган 41 нафар хотин-қизга тикув машинаси ва 103 нафарига электр мини печлари тарқатилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш | Ишонч телефони | 5 Июнь 2021 | 17 Июнь 2021 | Андижон вилояти |