Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ахборот тизими фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида режали техник профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага 2021 йил 29 июн (Сешанба) куни соат 19:00 дан шу йилнинг 30 июн (Чоршанба) куни соат 02:00 га қадар Виртуал қабулхона тизимидан фойдаланиш имконияти чекланиши мумкинлигини маълум қиламиз. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сурхондарёда оммавий қабул давом этади

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида оммавий қабул бошланди.

Термиз туманидаги Отчопар масканида бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Одил судловга эришиш, суд иши юритувини янада яхшилаб, самарадорлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самараларини бераётгани қайд этилди.

Қабулда Термиз шаҳри, Ангор, Музработ, Термиз ва Жарқўрғон туманида яшайдиган фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатлари тингланиб, уларга самарали ечим топиш йўллари изланди.

Мурожаатларнинг аксариятини фуқароларнинг бузилган ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш, белгиланган жазони енгиллаштириш, уй-жой, мерос, тадбиркорлик фаолияти, ижтимоий ҳимоя каби масалалар ташкил этди.

Қабул доирасида ички ишлар идоралари пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган йигирмага яқин маҳкум жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.

–Мурожаати қаноатлантирилган маҳкумларнинг 9 нафари Термиз шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган шахслардир,– дейди жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди раиси И.Шайманов.–Уларнинг барчаси меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, жазо ўташнинг тартиб қоидаларига қатьий риоя этгани ва тузалиш йўлига ўтиб, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ амал қилгани ҳамда ҳулқ-атворини ижобий томонга ўзгартиргани учун жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Бу ҳам мамлакатимизда сўнгги йилларда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш йўлида юз бераётган ўзгаришлар самарасидир.

Шу куни одил суд билиб-билмай содир қилган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етган, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган маҳкумлар учун яна бир имконият бериб, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, муносиб хулқ-атворда бўлиб, Ватан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши, оиласида тинч-хотиржам яшашига ишонч билдирди.

–Оқибатини ўйламай содир этган жиноятим сабабли менга 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди,–дейди Термиз шаҳрилик Г.Хаитова.– Қилмишимнинг оқибатларини тўғри тушуниб етдим. Пушаймон бўлдим. Икки йилу 5 ой суд қарорида белгиланган жазо ўташ қоидаларига тўлиқ амал қилишга интилдим. Мана, мурожаатим эътиборга олиниб, ўталмаган 1 йилу 1 ой жазо муддатимдан илгари шартли равишда озод этилдим. Энди жамиятда ўз ўрнимни топиб, ҳаётимни қайта изга тушириб оламан.

Очиқ мулоқотда 300 фуқаронинг 303 та мурожаати тингланиб, уларнинг 61 таси жойида ҳал этилди. Вақт талаб этадиган 169 та мурожаатга тегишли муддат белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олинди. 54 фуқаронинг мурожаати ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечимини топди. 19 мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Вилоятда бошланган оммавий қабул жорий йилнинг 12 июнигача давом этади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар