2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабуллар – аҳоли муаммоларини ечишда муҳим восита

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида Учқудуқ ва Томди туманлари ва Зарафшон шаҳри аҳолиси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигида Ишчи гуруҳ томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ўтказилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И.Муслимов иштирокида ўтказилган сайёр қабулда 56 нафар фуқаронинг 47 таси жиноят ишлари бўйича, 9 таси фуқаролик ишлар бўйича судларга оид масалада мурожаат қилди.  

56 та мурожаатдан 16 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 35 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди. 5 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

– Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан 18 та, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан 5 та, жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан 12 та, жами 35 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди, – дейди Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Азиза Рўзиева. – Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан 2 нафар шахсга оид жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 8 нафар шахсга нисбатан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди. 5 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш бўйича аризаси қаноатлантирилди.

Шу билан бирга фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 6 нафар шахсга нисбатан қарз ундириш, 1 нафар шахсга нисбатан таъминот ундириш, 1 нафар шахсга нисбатан компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризалар Ижобий ҳал этилган бўлса, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 7 нафар вояга етмаган фарзанди бор 3 та оила яраштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, иқтисодий судлар томонидан 17 та иш суд мажлисларида кўрилиб, тадбиркор (даъвогар)лар фойдасига жами 655 миллион сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди.

Оммавий қабуллар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар