2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Хоразм вилоятида оммавий қабуллар бўлиб ўтди

Хоразм вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида уч кун давомида оммавий қабуллар ўтказилди.

Кўшкўпир туманидаги  жараёнларни кузатар эканмиз республика мутасаддиларига жойида юзма-юз мурожаат қилиш имконияти олис худудлардаги кўплаб инсонлар қалбида розилик туйғуларини уйғотди. Қабуллар нафақат   Кўшкўпирликларга балки худудга ёндаш Хива шаҳри ва Хива тумани аҳлига ҳам қулай имконият  бўлди.

Масалан, Кўшкўпир туманинг “Хадра” қишлоғида яшовчи Ҳайитбой Ражабов 2011-2019 йилларда “Санжарбек Зафарбек” фермер хўжалигини бошқарган. Ўз вақтида суғурта бадалларини амалга ошириб келган. Унинг айтишича 2018 йилда  сувсизлик муаммосидан фермер катта талофат кўргач суғурта компаниясига мурожаат қилади. Аммо тўланиши зарур бўлган маблағни ўз вақтида ола билмагани фермерни қарздорлик ботқоғига ботирган. Хайитбой Ражабов ниҳоят оммавий қабулда судлар кўмаги билан нажот топди. Яьни 82 млн сўм маблағ эндиликда собиқ фермер фойдасига ундирилиб бериладиган бўлди.

Ихтиёр Раҳимов Кшкўпир тумани  “Янгилик” маҳалласида истиқомат қилади. У оммавий қабулда ички ишлар вазири ўринбосарига  иш хақини ундириш масаласида мурожаат қилди. Гап шундаки тумандаги Паррандачилик кластерида ишлаган  ёш йигит  6 ойлик меҳнат хаққини мана 1 йилдирки ололмасдан келмоқда. Оммавий қабул тугамасдан унинг масаласи ҳал бўлди.

 Янгибозор туманидаги сўлим гўша худуд аҳолиси билан бирга  Шовот, Гурлан туманида яшовчи мурожаатчилар келдилар. Бош прокурор ўринбосарига юзланган Шовотлик Муяссар Обидхўжаева чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари. 110 бош насилдор қорамоли бўлган фермер хўжалигининг экин ер майдонларига эҳтиёжи бор эди. Фермер аёлнинг бу борада прокуратура органларига қилган мурожаати жавобсиз қолмади. Унга озука етиштириш учун туман ҳокими қарори билан  50 гектар ер майдони ажратилди.

 Биринчи гуруҳ ногирони Ғанишер Саидов ва унинг турмуш ўртоғи енгил конструкцияли шаҳобча барпо этиш мақсади борлигини билдиришди. Мурожаатчиларнинг нафақат бу масаласи, балки Боғот тумани “Нурафшон” маҳалласидаги коммунал соҳага оид муаммоларини ҳам ҳал этиш учун назоратга олинди.

Оромбек Машарипов Урганч тумани ҳудудидан тугалланмаган бино сотиб олади. Бироқ Урганч тумани прокурори томонидан туман ҳокими қарорини бекор қилиш ҳақида протест келтирилган. Урганч тумани ҳокимлиги ушбу протестни қаноатлантиргач, фуқаро ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида маъмурий судга мурожаат қилди. Судда шахснинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди.

 Жасурбек Ибрагимов Хоразм вилоятида ўтказилган олдинги оммавий қабулда Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига мурожаат қилган эди. Гап шундаки, 2004 йилдан вилоят ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган юртдошимиз 2010 йилда ички ишлар тизимидан бўшатилган. Ўша пайтда жиноят иши очилиб, озодликдан маҳрум этилган собиқ ходим кун келиб яна хизмат формасини кийишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Бироқ айбсизлиги туфайли қалбидаги заррача умид сира сўнмади. Жасурбек Ибрагимов 2020 йилда суд ҳукми билан тўла оқланди. Бир пайтлар камдан кам содир бўладиган бундай ҳолат Жасурбек Иброҳимовга яна бир карра ишонч бағишлади. Аризалар ва оммавий қабуллардаги юзма-юз мурожаатлар сабаб у ички ишлар тизимига ишга тикланди.

Фарруҳ Аминов олдинги Урганч буюм бозорида бузилишга тушган 80 кв метр бўлган дўкони ўрнига берилган ер майдонига эгалик қилолмасдан оввора эди. Оммавий қабулда тадбиркорга туман ҳокими қарори чиқариб берилди.

Шунингдек, фермер Хушнуд Жабборов хусусий фирма билан олди-берди хисобида 74 млн сўм пулни ололмаётгани борасида мурожаат қилди. Унга ушбу маблағ қабулнинг ўзидаёқ ундириб берилди.

Уч кун кун давом этган оммавий қабулларда 1004 нафар фуқародан 1008 та масалалари бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Шулардан  153 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди, 85 нафар фуқарога хуқуқий маслаҳат, 314 нафарига асослантирилган тушунтиришлар берилди, 456 та мурожаат қаьтий назоратга олинди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар