2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Учрашувда ёшларнинг аксарият муаммоларига ечим топилди

Навоий вилояти Учқудуқ тумани марказидаги “Кеlаjак” ёшлар марказида Президентимизнинг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ташкил этилди.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ташкил этилган учрашувда вилоят прокурори ўринбосари Дониёр Раҳматуллаев, туман ҳокими Соли Ҳамроев, Шимолий кон бошқармаси директори Яркин Шакаров, сектор раҳбарлари, вилоят ва туман корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар иштирок этди.

Ушбу қарорга кўра, мамлакатимизда 77 та Ёшлар саноат зонаси – 2021 йил 1 сентябргача, қолган барча Ёшлар саноат зоналари – 2022 йил 1 январгача тўлиқ ишга туширилиши белгиланган.

Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам жорий йил сентябр ойига қадар Ёшлар саноат зонаси барпо этилиб, бюджет маблағлари ҳисобидан 5 миллиард сўм эвазига йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланади.

Юзма-юз, очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларнинг 70 фоизи жойида ҳал қилинди. Ёшлар томонидан кўтарилган масалаларнинг 20 фоизи ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабабли, “йўл харитаси” тузилиб, аниқ ижро муддати белгиланди. Кўтарилган масала юзасидан мурожаатчиларнинг 10 фоизига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

– Учрашувда Симбат Исаева фаолияти тугатилган касб-ҳунар коллежидаги ўқишини давом эттириш, Саноат техникуми 1-курс талабалари Лочинбек Жандуллаев, Достон Холбоев, Хуршид Ортиқов, Ғиёс Рўзиқулов ҳам ўқиб, ҳам бирор-бир фаолият тури билан шуғулланиши учун амалий кўмак сўради, – дейди туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Райҳон Қодирова. – Уларга кредит олиш, қизиққан соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши юзасидан тушунтиришлар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, Алтин Албатирова, Тўймурод Ортиқов, Азиз Ниёзов, Ойсулу Сатторованинг иш масаласида қилган мурожаатлари вақт талаб этиладиган бўлгани учун мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Ушбу фуқаролар мурожаатлари ижроси назоратга олинди. Суннатилло Усмонов, Дилсўз Кенжаеванинг бандлик масаласида қилган мурожаати эса жойида ҳал этилди.

Бундан ташқари, тикувчилик цехи раҳбари Фарҳод Адизовнинг цех фаолиятини кенгайтириш мақсадида кредит сўраб қилган мурожаати ҳам ўз ечимини топди.

Яна бир мурожаат эгаси – Учқудуқ саноат техникуми талабаси Сардор Омонов Хатирчи туманидаги “Ёшлар дафтари”да рўйхатда туради. “Берилаётган имтиёзлардан қай тариқа фойдаланишим мумкин”, дея қилган мурожаати юзасидан батафсил маълумот берилди. Унинг мурожаати вилоят прокуратураси томонидан назоратга олиниб, Хатирчи тумани ҳокимлиги, Хатирчи тумани прокуратурасига юбориладиган бўлди.

Учрашувда учқудуқлик ёшлар муаммолардан ташқари, ўз таклиф ва мулаҳазаларини ҳам ўртага ташлади.

– Жорий йилнинг февраль ойида вилоят прокурорининг учқудуқлик ёшлар билан ўтказган учрашувида ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ижод намуналарини тўплам шаклида босмадан чиқариш таклифи илгари сурилганди, – дейди 8-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Баршин Утеулиева. – Мана орадан қарийб икки ой ўтиб, “Жырларим, сырларим” номли илк шеърий тўпламим нашр эттирилди. Бу менга янада илҳом бағишлаб, янги-янги шеърлар ёзишимга туртки бўлади.

Бир сўз билан айтганда, бу каби учрашувлар ёшлар муаммоларини ҳал этибгина қолмай, уларнинг ўзаро фикр алмашиши, келажак режалари билан ўртоқлашиши, ҳуқуқий маслаҳатлар олишларига қаратилгани билан ҳам аҳамиялидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар