2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Гурланда ҳам “Ҳоким, вазир ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Хоразм вилояти Гурлан туманида “Ҳоким, вазир ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Гурлан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Давлатов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Сатторов ва бошқалар иштирок этди.

Учрашувда 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга оид чора-тадбирларга бағишланган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва жорий йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилинганлиги боис мазкур соҳаларда туманда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, “Ёшлар дафтари”ни юритиш бўйича барча маҳаллаларда ёшларни хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Ҳозирга қадар 50 та маҳалла фуқаролар йиғинида хатлов ўтказилиб, 28 минг 700 нафар ёшнинг яшаш тарзи ва ҳаёти ўрганиб чиқилди. Натижада “Ёшлар дафтари”га 4873 нафар йигит-қиз киритилди.

Мазкур учрашувда Гурлан, Шовот ва Янгибозор туманларидан ёшлар  бандлигини таъминлаш ва ижтимоий муаммоларини ечиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтилди. Кўплаб ёшлар ўзларини қийнаётган  ўттиздан ортиқ муаммоли масалалар ҳақидаги саволларга жавоб олди. Шундан, 8 та масала кредит, 3 та мурожаат Олий таълим муассасасида ўқиётган ёшларнинг контракт тўловлари, 11 та мурожаат ишга жойлашиш, 11 та мурожаат ер ажратиш масалаларида эди.

Гурлан тумани Қатариқ маҳалласида яшовчи Сарвар Ражапбоев вақтинча ишсизлиги боис маҳаллада турган қаровсиз  ердан тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш истаги борлиги, Боғистон маҳалласида яшовчи Жумабаев Хуршид Қўшназарович акфа ромларини ишлаб чиқариш учун имтиёзли кредит олиш ва ер масаласида мурожаат қилди. Янгибозор тумани, Ифтихор маҳалласида яшовчи Янгибаев Фарид чорвачилик билан шуғулланиш учун  кредит олиш, Шовотлик Севара Садиқова ишга жойлашиш ва уй-жой олишда амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди.

Мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан кўриб чиқиладиган бўлди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар