
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Сирдарё вилояти Сирдарё туманига ташрифи давомида Ширин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида эҳтиёжмандларга уй топшириш маросимида иштирок этди.
Сирдарё тумани ҳокимлиги балансида бўлган “Ширин” маҳалласи ҳудудидаги кам таъминланган, уй-жойга муҳтож, оғир вазиятга тушиб қолган шахсларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида Гулистон кўчасида жойлашган кўп қаватли 279-уйнинг 20 та хонадони фуқароларга эгалик ҳуқуқи берилган ҳолда расмийлаштирилди.
Статистик маълумотларга қараганда, Сирдарё вилояти бўйича уй-жойга эҳтиёжи бор хотин-қизлар сони айни пайтда 10 минг 932 нафарни ташкил этмоқда.
Вилоятда 30 ёшдан юқори бўлган аёллар сони 149 минг 796 нафарни ташкил этиб, уларнинг 107 минг 735 нафари 30 дан 55 ёшгача, 42 минг 61 нафари 55 ёшдан юқори бўлган аёллардир.
Ўрганишлар натижасида 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизларнинг 142 минг 604 нафари ўз уйида, 4 минг 116 нафари ижарада, 2 минг 356 нафари яқин қариндошлариникида, 277 нафари нотурар жойларда ва 443 нафари ётоқхонада яшаб келаётганлиги маълум бўлди.
Бандлик ҳолатига кўра, улардан 50 минг 613 нафари уй бекаси, 31 минг 974 нафари доимий иш жойига эга, 17 минг 274 нафари норасмий ишда, 34 минг 121 нафари пенсияда ва 15 минг 814 нафари ишсиз бўлган аёллардан иборат.
Ана шундай аёллардан 20 нафарига хонадонга эгалик ҳуқуқи берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева иштирокида тантанали равишда топширилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |