
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги Юқори Таллимарон маҳалласи “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида қайта чирой очиб, ободлик касб этган гўшалардан.
Мазкур маҳалланинг умумий ер майдони 1350 гектарни ташкил этиб, 3441 нафар аҳолини ўз бағрига олган. Аҳоли томорқаси 192 гектардан иборат. Деярли барча хонадонда томорқачилик яхши шаклланган. Ҳудудда 2 та умумий ўрта таълим мактаби, битта касб мактаби, қишлоқ врачлик пункти, 1 та хусусий мактабгача таълим муассасаси бор. Дастур бўйича 16 км узунликдаги ички йўлларга шағал тош ётқизилди, 4 км масофадаги асосий серқатнов йўллар асфальт қилинди. Пиёдалар йўлакчаси қурилиб, ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бундан ташқари, 2 та трансформатор янгидан ўрнатилиб, яна 4 таси таъмирланди, 200 дона симёғоч бетон устунларга алмаштирилди. 18 км узунликда зовурлар қазилди.
Шунингдек, маҳаллада 180 ўринли замонавий мактаб, барча шароитларга эга спорт зали ҳамда 200 ўринли давлат болалар боғчаси қурилиши кўзда тутилган.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |