2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Судлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда

Навоий вилояти судлари томонидан ўзлари яшаб турган, шунингдек фаолият кўрсатаётган ҳудудларда сектор раҳбарлари, туман, шаҳар адлия бўлимлари, давлат хизматлари агентлиги, адвокатура ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича тадбирлар амалга оширилаяпти.

Жумладан, Навоий вилоят суди, шаҳар, туман, туманлараро судлари ва маъмурий судлар раислари иштирокида Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Хатирчи, Томди, Конимех, Навбаҳор, Кармана ва Нурота туманларида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 42 нафар ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий томондан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг қабули ташкил этилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Мурожаатларнинг 11 тасини суд-ҳуқуқ соҳасига, 31 тасини ижтимоий масалаларга оид муаммолар ташкил этди.

– Тадбиркорлик фаолияти бўйича иш бошлаган А.Абдуллаева банкка имтиёзли кредит олиш мақсадида тегишли ҳужжатларни топширган бўлсада, унинг бу талаби дастлаб АТ “Халқ банки”, сўнгра АТ “Микрокредитбанк”нинг Кармана туман филиаллари томонидан асоссиз равишда рад этилиб келинаётганини маълум қилди, – дейди вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Азиза Рўзиева. – Навоий вилоят маъмурий суди раиси А.Муродов томонидан ушбу мурожаат ўрганилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Марказий банкнинг Навоий вилоят Бош бошқармасига А.Абдуллаеванинг мурожаати қонуний қўриб чиқилиши ва унга имтиёзли кредит олиш масаласида амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича хат юборилиб, мурожаат назоратга олинди.

Қабул натижаларидан мурожаатларнинг аксарияти алимент тўлови, турар жой масаласи, кредит ажратилиши, моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, субсидия олиш каби масалалар экани маълум бўлмоқда.

Судлар томонидан ҳудудларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича қабуллар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар