
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жойлардаги ишсиз, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ёшларга ер майдонлари ажратилиб, уларнинг деҳқончилик, тадбиркорлик қилиши учун имконият яратилмоқда.
Самарқанд вилояти туманларида ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларга фермер хўжаликлари ҳисобида бўлган ерлардан 10 сотихдан 20-30 сотихгача ер ажратиб берилмоқда.
– Айни кунгача 110 нафар ёшларга 30 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди, – дейди Жомбой тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ғуломжон Хўжаев.
– Жумладан, Тўққизбой, Тут, Эски Жомбой маҳаллаларида ёшлар ўз ерига эга бўлиб, деҳқончилик юмушларини бошлади.
Туманнинг Тўққизбой маҳалласида яшовчи 8 нафар ёшларга “Жомбой агро люкс” фермер хўжалигининг қарийб 2,5 гектар ер майдонини ажратиб бериш жараёнида туман ҳокими Қ.Собиров ҳам иштирок этиб, ёшлар билан суҳбатлашди, уларнинг орзу-ниятларини эшитди. Ҳоким ёшларга яратилган имкониятдан самарали фойдаланишни уқтириш билан бирга, уларга ёрдам керак бўлса, қўллаб-қувватлашга тайёрлигини ҳам билдирди. Қайд этилишича, ер майдонлари экин экишга тайёрлаб берилади. Етиштирилган маҳсулотни сотишда ҳам ёшларга ёрдам кўрсатилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |