
Фарғона вилоятининг Сўх тумани қишлоқлари ҳам кейинги йилларда тобора чирой очиб, ҳудудда янги таълим даргоҳлари, тиббиёт муассасалари, спорт иншоотлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилмоқда.
Қирғизистон ҳудуди билан тўлалигича ўралган туманнинг “Ғазнов”, “Соҳибкор”, “Девайрон”, “Сариканда”, “Ҳушёр” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам кенг кўламдаги ўзгаришларни кузатиш мумкин. Хусусан, яқинда туманнинг “Ленбур” маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди. “Соҳибкор” маҳалласида янги қуриб битказилган ёшлар меҳнат гузарида эса ўқув маркази, тикувчилик курслари, фитнес-клубда ёшлар ва болалар спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратилди. “Қайроқ” массивида сувсиз ерларни ўзлаштириш учун насос станцияси барпо этилмоқда. Ҳудудда шунингдек, 250 дан зиёд дўкон жойлашган янги савдо комплекси қурилмоқда. Туман маҳаллаларидаги файзли кўчалар, равон йўллар, муҳташам уй-жойлар замонавий меъморий услубда қурилган хизмат кўрсатиш шохобчалари аҳолининг турмуш даражаси ошиб бораётганидан далолатдир.
Шу кунларда Президентимиз томонидан Сўх туман аҳлига ёрдам тариқасида йўллаган 10 та катта ҳажмли оғир юк машиналардан иборат “Саховат ва кўмак” карвони ҳам етиб келди. Келтирилган турли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига тарқатилмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |