
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида сўнгги икки ой ичида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида халқ билан мулоқот қилишнинг янгича тизими – “маҳаллабай” ва “фуқаробай” асосда иш ташкил этиш, шу орқали одамларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш ҳамда уларни ҳал этиш лозимлиги вазифаси қўйилганди.
Жойларда аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиб, уларнинг турмуш тарзи билан танишиш бугунги кунда Республика вазирлик ва идоралар раҳбарларининг кундалик фаолият мезонига айланмоқда.
Хусусан, Республика маданият вазири, Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков Наманган вилоятининг Чортоқ туманида бўлиб, “маҳаллабай” юриш орқали аҳоли хонадонларида ўрганишлар олиб борди. Фуқаролар билан суҳбатларда аҳоли, айниқса, ёшларнинг санъат ва маданиятга қизиқишларини ошириш мақсадида жойларда шарт-шароитларни яхшилаш бўйича билдирилган таклиф-мулоҳазалар алоҳида назоратга олинди.
Туман ҳокими Анваржон Отахўжаев раҳбарлигидаги биринчи сектор ҳудудида жойлашган Дамариқ маҳалласида санъатсеварлар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўз сўзида Президентимиз томонидан ёш авлод камолотига қаратилаётган давлат сиёсати даражасидаги доимий эътибор замирида энг аввало, эртамиз эгаларининг порлоқ истиқболи кўзлангани таъкидланди. Бундан буён туман ва қишлоқларда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, йигит-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шароитларни яхшилаш, давлатимиз раҳбари илгари сурган Беш муҳим ташаббус йўналишлари ижроси доимий эътибор марказида бўлишини қайд этди.
Пандемия туфайли одамларимиз дийдор онларини соғинганлиги тадбирда яққол ўз аксини топди. Таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочиларнинг дилбар куй-қўшиқлари чортоқликларга кўтаринки кайфият улашди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |