2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
47 нафар аёлга субсидия асосида тикув машинаси берилади

Навоий вилоятида ҳам “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, уларни фойдали меҳнатга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Конимех туманида айни дафтарга киритилган 147 нафар ишсиз фуқаро бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Унда 20 та ишлаб чиқариш корхонаси ва 42 та муассасаса вакиллари ўзларида мавжуд 438 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Дастлаб иштирокчилар ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ташкил этилган кўргазма билан танишиб, уларнинг фаолияти тўғрисида бирламчи маълумотларга эга бўлди.  

Ярмаркада “Real Invest” МЧЖга 15 нафар, “Riverstone Powders” МЧЖга 13 нафар, “Shojon Tuz Group” МЧЖга 14 нафар, “Тикувчи аёллар” кооперативига 35 нафар, маҳалла меҳнат инспектори лавозимига 2 нафар, туман МТМга 1 нафар ва “Агробанк” туман филиалига 1 нафар, жами 81 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

Тикувчилик касбига ўқиб, сертификат олган, ярмарка доирасида “Тикувчи аёллар” кооперативига ишга кирган 47 нафар аёлга субсидия шартлари асосида тикув машиналари тақдим этилди. Уларга уй шароитида даромад топишлари учун бирламчи маҳсулотлар етказиб бериладиган бўлди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар