Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ўзбекнинг дил, ори Ҳазрат Навоий

Адиблар хиёбонида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган тантанали тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, талаба ва ўқувчилар, ижодий ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Адиблар хиёбони байрамона безатилган. Майдонда ўрнатилган мониторда мутафаккир шоирнинг ҳаёти ва ижодига оид видеороликлар, ғазаллари ва ҳикматли сўзларидан намуналар намойиш этилди. Хиёбонда шоир ғазаллари билан айтиладиган мумтоз ашулалар ва мақом куйлари янгради. Алишер Навоий ижодига оид китоблар кўргазмаси, бадиий адабиётлар ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид очиб, мамлакатимизда Алишер Навоий меросини ўрганиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. Айниқса, Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилиши, мутафаккир номидаги орден, Халқаро жамоат фондининг таъсис этилиши, келгуси йилдан бошлаб мактабларда шоир ижоди муайян концепция асосида узлуксиз ўқитилишининг йўлга қўйилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмий сўзга чиқиб, Афғонистонда Алишер Навоий ижодини ўрганиш ва ўзбек тилини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил сўз юритди.

Навоийшунос олим Шуҳрат Сирожиддинов Президентимизнинг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон Хуррам Раҳимов эса Алишер Навоий ғазалларининг чет тиллар, хусусан, немис тилига таржималари ҳақида тўхталиб, шоир ғазалларидан бирини немис тилида ўқиб берди.

Тантанали тадбирда шунингдек, Эрон, Туркия, Болгария, Озарбайжон олимлари Алишер Навоий мероси инсониятнинг мулки эканини таъкидлади.

Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Шу ерда ёзувчи ва шоирлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида адабиёт ва китобхонлик тадбирлари ўтказилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари Х.Султонов, А.Абдуваҳитов, Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев иштирок этди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар