
Жорий йил сектор раҳбарларининг жойларда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, провардида зарур ечим топиш анъанага айланди. Хусусан, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида ҳам бўлиб ўтган очиқ мулоқот амалий натижаларга бой бўлди.
Унда вилоятнинг тўртта сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари З.Мирғозиева, тижорат банклари мутасаддилари, бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари ва ёшлар иштирок этди.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшларнинг таклиф ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларига ижобий ечим топишда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Мутахассислар томонидан ҳудудда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.
Очиқ мулоқотда ёшлар таълим, уй-жой олиш, тадбиркорлик фаолияти ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш учун кредит ва ер олиш каби масалаларда сектор раҳбарларига мурожаат қилди.
— Тропик меваларни етиштиришга қизиқаман, — дейди ҳудудда яшовчи Ёрқин Дадахўжаев. — Бугунги мулоқотда мутасаддилардан иссиқхона қурилиши учун ёрдам сўрадим. Бу илтимосим ижобий ҳал қилинадиган бўлди. Агар шу ишни тизимли ташкил этсак мен каби бир қатор ёшлар бандлиги таъминланади. Даромадимиз ҳам ошади.
Тадбирда 50 дан ортиқ мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, тегишлиги бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |