Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Халқ таълими бошқармаси бошлиғи сайёр қабул ўтказди

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Шодиева Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган “Сайёр қабуллар ойлиги” доирасида Иштихон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида сайёр қабул ўтказди.

 Қабулда Иштихон, Оқдарё, Каттақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳри аҳолиси ва педагог-ходимларининг халқ таълими соҳасига доир мурожаат, шикоят ва таклифлари эшитилди.

 Мурожаатларнинг аксарияти мактабларни таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб бориш, атрофини ўраш, компьютер ва бошқа жиҳозларга бўлган эҳтиёж, таълим муассасасига ишга жойлашиш билан боғлиқ бўлди.  

 Мактабларда қўшимча синфхоналар қуриш, биноларни таъминлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ масалалар тегишли давлат идоралари билан биргаликда кўриб чиқилиб, ҳал этилиши тушунтирилди. Қайд этилишича, бу йил тегишли дастурлар асосида вилоятда 2 та янги мактаб қурилади. 37 муассасада қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун давлат бюджетидан 174 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажаратилиши белгиланган.

 Қабул давомида тушган 27 та мурожаатнинг 10 таси жойида ижобий ҳал этилди.

 – Мутахассислигим психолог, - дейди иштихонлик Хонзода Қудратова. - Мен фоалият олиб борган касб-ҳунар коллежи тугатилгач, вақтинча ишсиз бўлиб қолдим. Сайёр қабулда халқ таълими бошқармаси бошлиғига иш сўраб мурожаатим қилдим. Туманимиздаги 5-умумий ўрта таълим мактабида психолог сифатида ишлайдиган бўлдим.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар