2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тошкент вилояти ҳокими кўнгли ярим инсонлар ҳолидан хабар олди

Байрам кунларида беморлар, ночор ва кўнгли ярим инсонлар ҳолидан хабар олиш хайрли ишлардан бири саналади.

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳар йили Янги йил байрами куни айнан шундай беморлар, эҳтиёжманд ва кўнгли ярим инсонлар ҳолидан хабар олишни анъанага айлантирган.

Вилоят раҳбари дастлаб Ўрта Чирчиқ туманинг "Оқота" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Г. Арзиқуловалар хонадонига ташриф буюрди.  

Гулчеҳра опанинг ўғли оғир дарддан азият чекиб, анчадан бери муолажа олади. Вилоят ҳокими аёл билан мулоқотда бу хонадонга келгусида ҳам зарур ёрдам кўрсатиш, ушбу оиланинг муносиб ҳаёт тарзини таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.  

Ўрта Чирчиқ тумани "Шоликор" МФЙда бахтсиз фалокат туфайли турмуш ўртоғидан айрилиб, икки нафар ўғлини вояга етказаётган Дилдора Исмоилова яшайди. Улар билан суҳбатда вилоят ҳокими йигитларнинг  келгуси ҳаёти, ўқиш ва ишлари билан қизиқди. Аёлнинг катта ўғилини касбга ўргатиш ва уни ишга жойлаштириш бўйича таклиф билдирди.  

Кейинги манзил  -  Юқори Чирчиқ тумани "Қорасув" МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро  Анипа Пўлатова хонадони бўлди. Тақдир тақазоси билан онахоннинг уч нафар фарзандидан иккиси ҳамда эри ногирон. Рустам Холматов ушбу оилга байрам совғаларини улашди. Зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.  

Вилоят раҳбари ҳудуддаги шу каби яна бир неча юртдошларимиз хонадонида бўлиб, уларни ҳам  байрам билан қутлади. Янги йил байрами муносабати билан ўз совғаларини топширди.  

Фойдали ресурслар