Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вилоят ҳокими уйма-уй юриб, аҳолининг томорқадан фойдаланиш ва қишга тайёргарлик ҳолатини ўрганди

Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Янги йилнинг илк кунларидаги фаолиятини халқ билан мулоқот қилишдан бошлади.

Вилоят раҳбари тегишли ташкилотлар ва секторлар мутасаддилари ҳамроҳлигида Уйчи туманидаги Овчибулоқ маҳалласига борди.

Айтиш керакки, 668 хонадонда 4 минг 500дан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Овчибулоқда одамлар асосан деҳқончилик, ҳунармандлик, тадбиркорлик ва савдо-сотиқ билан шуғулланиб келишади.

— Кичик саноат зонаси жойлашадиган Овчибулоқ - энг обод маҳаллага айланиши керак, — деди ҳудуд билан танишган Шавкат Абдураззоқов. — Уч ойлик дастур тайёрланиб, маҳалла инфратузилмаси яхшиланиши, ҳудудда жойлашган мактаб, шифохонада зарур шарт-шароитларни ҳозирла, болалар боғчаси, маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий бино қурилиши, йўл, сув, электр масалаларидаги муаммолар ечилиши, тунги ёритиш чироқлари бўлиши керак. Кичик саноат зонасида яратиладиган иш ўринларига энг аввало, маҳаллий аҳоли қабул қилиниши, бунинг учун ҳозирдан аниқ буюртмалар шакллантирилиши лозим.

Вилоят раҳбари уйма-уй юриб, хонадонларда томорқадан самарали фойдаланиш, қишки мавсумга тайёргарлик билан қизиқди. Одамларни Янги йил байрами билан табриклаб,  Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳоли фаровонлиги ва розилигини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгиланганлигига эътибор қаратди.

“Кўркам” кўчасида яшовчи Авазхон Жабборов, Алишер Қодиралиев,  Обиджон Нуриддиновларга томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан фойдали тавсияларини берди.  

Ўрганиш натижаси ўлароқ ёқилғига эҳтиёжи мавжуд меҳнат фахрийси Манзура Убайдуллаеванинг хонадонига кўмир етказиб бериладиган бўлди.

Чуртук маҳалласида истиқомат қилаётган Дилором Обидова савдо йўналишидаги фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш масаласида мурожаат қилди. Меҳнат фахрийси Ҳайдаржон Содиқовнинг светафор ўрнатиш, қабристонларни ободонлаштириш, автобус қатновини йўлга қўйиш каби масалалардаги мурожаати бўйича мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.  

Ўрганиш давомида маҳалладаги эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар