2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янги уйларда янги орзулар билан

Энг улуғ, энг азиз айём – истиқлолимизнинг 27 йиллик байрами арафасида Фарғона вилоятида уй-жойга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга янги уй-жойлар тантанали равишда топширилди.

Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир. Инсон манфаати улуғланаётган юртимизда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, айниқса, кам таъминланган, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш ишлари барча ҳудудларда давом этмоқда. 

Жамиятимизда, ён-атрофимизда ногирон, меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган одамлар бор. Улар ҳам бахтли яшашга ҳақли. Улар орасида уй-жойга эҳтиёжи бўлганларнинг муаммоларини амалий ҳал этиш муҳим вазифадир. Бугунга қадар вилоят бўйича уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган кўплаб фуқаролар арзон ва имтиёзли уй-жойларга эга бўлди. Энг улуғ, энг азиз байрам олдидан 200 га яқин эҳтиёжманд оилага янги уй-жойлар топширилиши ҳам ана шу ғамхўрликнинг яна бир ёрқин ифодасидир. 

Қўқон шаҳрида уй-жойга муҳтож, эҳтиёжманд 38 оилага янги уй-жойлар топшириш маросими катта шодиёнага айланди. 

– Севинчимни сўз билан ифодалаб беролмайман, – дейди Илҳомжон Тўхлиев. – Биринчи гуруҳ ногирониман. Уч хўжалик икки хонали уйда бир неча йилдан буён яшаб келаётган эдик. Оилавий ётоқхонадан икки хонали уй беришди. Биздек кўнгли ўксикларни қўллаётган давлатимиздан беҳад миннатдормиз. 

Бугунги кунда мамлакатимизда оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, уларни арзон ва имтиёзли уй-жой билан таъминлаш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

...Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи Мавжуда Фозилова бошидан кўп қийинчиликлар ўтказди. Икки фарзанди билан уй-жойсиз яшаб келаётган Мавжуда кўп қаватли янги уйлардан бирига эга бўлди. 

– Бизга берилган хонадонда шароитлар кутганимиздан ҳам ортиқ, – дейди М.Фозилова. – Бундай эътиборга, ғамхўрликка жавобан имконим борича меҳнат қиламан, болаларимни эл хизматига камарбаста инсонлар қилиб тарбиялайман. 

Марғилон шаҳрида ҳам эҳтиёжманд оилаларга янги уй жойлар топширилгани Мустақиллик байрами олдидан уларга муносиб туҳфа бўлди. Тадбирда мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга юксак эътибор қаратилаётган таъкидланди. 

– Икки фарзандим билан 18 йилдан буён уй-жойсиз эдик, – дейди Санобар Каримова. – Мана бу уй бизга жуда катта совға бўлди. Уй олишимни эшитганимдан бери қувончимдан ухлай олмайман. Инсон кичик бўлса-да, ўз уйига эга бўлгани жуда катта бахт эканини бугун ҳис этдим. Бунинг учун Президентимиздан миннатдормиз. 

 

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат) ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар