2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Талимаржон янада обод гўшага айланди

Юртимизда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида ҳудудларда бугун мислсиз ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Хусусун, Янги йил байрами арафасида Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги Талимаржон шаҳарчасида 2019 йилда “Обод шаҳар” давлат дастури доирасида бошланган бунёдкорлик ишларининг самараси ўлароқ бир қатор ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди.

Талимаржон шаҳри 1975 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда у ерда 100 та кўп қаватли уй-жойларда 11,5 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Мазкур шаҳарчада вилоят ҳокимининг тегишли қарорига асосан кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.  

Хусусан, ҳудуддаги 1971 йилда қурилган 400 ўринли маданият саройида 2019-2020 йилларда “Бунёдкор сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳа қиймати 6,2 миллиард сўмлик капитал таьмирлаш ишлари бажарилди. Маданият саройининг янги биносида оммавий тадбирлар, мақом, бахшичилик, фолклор, амалий санъат тўгараклари очилиши кўзда тутилган.

Шаҳарчадаги 150 ўринли 19-мактабгача таълим муассасаси ҳам 1986 йилда қурилган бўлиб, анча таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. 2,2 миллиард сўмлик капитал тамирлаш ишларидан сўнг мазкур таълим ташкилоти ҳам замонавий кўриниш олди. 

216-ўринли 34-умумий ўрта таълим мактаби таъмирталаб ҳолга келиши баробарида мавжуд эҳтиёжларни қондира олмаётган эди. Таълим муассасида таъмирлаш ишлари билан бирга ёнидан яна 216-ўринли замонавий икки қаватли қўшимча бино барпо этилди. Натижада мактабнинг бола қамрови 432 ўринга етди.  

80-йилларда қурилган 2-сонли 40 ўринга мўлжалланган Талимаржон шифохонаси ва 150 ўринли шаҳар поликлиникаси ҳам қарийб 3,5 миллиард сўмлик капитал таъмир ишларидан сўнг замонавий қиёфага келди. Шифо масканларида ўрнатилган замонавий тиббий ускуналар аҳоли хизматига шай.  

Шу куни шаҳарчада истиқомат қилувчи 16 нафар боқувчисини йўқотган, ногирон, кам таъминланган ва уй-жойга муҳтож оғир аҳволдаги оила вакилларига “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини Туркистон кўчасидаги шинам уй-жойлар соҳибига айланди. Уларга бепул уй ажратилганлигини тасдиқловчи ордерлар тантанали топширилди.  

Янги ташкил этилган “Талимаржон барака чеварлари” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги тикувчилик цехи ҳудуддаги ишсиз хотин-қизлар учун айни муддао бўлди. Корхона иш бошлаганига эндигина икки ҳафта бўлганига қарамай ички бозорга маҳсулот чиқара бошлади. Айни пайтда тикувчилик фабрикасида 100 га яқин хотин-қиз устоз-шогирд анъаналарига кўра фаолият кўрсатмоқда.  

Бундан ташқари “Обод шаҳар” дастури доирасида шаҳарчада бошқа таълим муассалари, шаҳарчага кириб келувчи 12 километр автомобил йўли ва жами 25,06 километр ички йўллар таъмирланди. Электр ва газ таъминотидаги муаммо ва камчиликлар бартараф этилди. Давлат хизматлари маркази замонавий кўринишдаги муҳташам бинода иш бошлади. Бир сўз билан айтганда шаҳарча обод гўшага айлантирилди.  

Кун давомида кенг жамоатчилик вакиллари, пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида юқорида таъкидланган объектлар байрамона руҳда фойдаланишга топширилди.  

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев ҳам иштирок этди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар