2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Навоийда вилоятида сектор раҳбари ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди

Хатирчи Навоий вилоятининг олис ва тоғли туманларидан. Ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳолининг иссиқ-совуғидан бохабар бўлиш учинчи сектор раҳбари сифатида вилоят ИИБ бошлиғи зиммасига юклатилган.

Шу боис туманда сектор раҳбари томонидан сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқароларни ташвишга солаётган муаммолар имкон қадар жойида бартараф этилмоқда.

Шундай қабуллардан навбатдагиси Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Учрашувда туман ёшлари, хотин қизлар ва ишсиз фуқаролар иштирок этишди. Очиқ мулоқотлар жараёнида туман ёшлари ва хотин-қизлар ўз бизнесларини бошлаш мақсадида имтиёзли кредит олиш, касб ҳунар ўрганиш, тумандаги бўш ётган иншоотлардан фойдаланиш ҳамда ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламаларини олиш каби бир қатор муаммолар билан мурожаат қилдилар.

Чунончи фуқаро Сардор Пардаев соғлигидаги муаммолар сабаб бир неча йиллардан буён юриш имкониятига эга эмаслиги боис ногиронлик аравачасига эҳтиёж сезаётганлигини баён этди. Мазкур мурожаат шу куниёқ қаноатлантирилди.

Жорий йил ОТМ талабалари сафига контракт тўлови асосида қабул қилинган Маржона Зоирова эса пандемия шароитида тўлов шартномаларини тўлашга қийналиб қолганлигини маълум қилди. Талабанинг мурожаатига ечим топишни вилоят 3-сектор раҳбари ўз зиммасига олди.

Таъкидлаш жоиз шу куни яна икки нафар хатирчилик ёш талаба ўз контракт тўловидаги муаммосига ечим топди. Бундан ташқари шу куни тумандаги эҳтиёжманд хотин-қизларга 20 та тикув машинаси, 8 та ногиронлик аравачаси ҳамда эшитиш мосламалари берилиб, 6 нафар ёшларнинг имтиёзли кредит, 11 нафар ёшларнинг ҳунармандчилик ва касбга ўқитиш, 30 нафар ишсиз ёшларнинг эса бандлиги масалалари ижобий ҳал этилди.

Чунончи, Авазбек Аҳадов 5 йил муқаддам содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли эркин ҳаракатланиш имкониятини йўқотган. Айни навқирон ёшида бу каби ҳолат унинг иродасини букиб қўймади, компьютер технологиясидан яхшигина хабари бор Авазбек сайёр қабулда компьютер жамланмасига эҳтиёжи борлигини ва бу орқали меҳнат қилиб даромад олиши мумкинлигини билдирди. Мутасаддиларнинг ташаббуси билан шу куни Авазбекнинг илтимоси қаноатлантирилди.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг аксарият мурожаатлари жойида бартараф этилган бўлса, муддат талаб этадиган масалалар мутасадди раҳбарлар томонидан алоҳида назоратга олиниб, аниқ манзилли топшириқлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар