2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оммавий қабуллар ҳафталигида аҳолининг мингдан зиёд масаласи ҳал этилди

Пойтахтимиздаги оммавий қабуллар ҳафталиги турли соҳалар бўйича ташкил қилингани фаолияти бир-бирига яқин тизимлар мутасаддиларининг мурожаатлар билан ўзаро ҳамфикр-у ҳамжиҳат ишлашини ҳам таъминлади.

Ҳафталикнинг сўнгги кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Бош вазирнинг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Дин ишлари қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъуллари ўз йўналишидаги мурожаатчиларни қабул қилиб, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим излади.

Мулоқотлар давомида тадбиркорлик билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбиркор Гулмира Саидова Яшнобод туманининг Олмос маҳалласида, Элмира Дуйсенова эса шу туманнинг Гўзал маҳалласида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилган. Бироқ уларнинг иккисини ҳам бир масала – боғча фаолиятини юрғизишда молиявий етишмовчилик қийнаб келмоқда. Бизнес-омбудсман вакиллари ҳар икки мурожаатни тинглаб, бу масалани ҳал қилишда амалий ёрдам берадиган бўлди.

Яккасарой туманида жойлашган “GXAF Ватан” МЧЖ ҳуқуқшуноси Азизхўжа Умархўжаевнинг айтишича, мазкур корхонага тегишли бино 2017 йилда бузиб ташлангани ҳолда ҳалигача компенсация тўлаб берилмаган. Корхона шу масалада адолат сўраб Чилонзор тумани маъмурий судига даъво аризаси киритган. Шу йилнинг 12 ноябрь кунги суд қарори билан даъво қаноатлантирилган, бироқ суд қарори ижро бўлмаяпти. Бизнес-омбудсман вакили мазкур масалани ҳам ҳал қилиб беришни ўз назоратига олди.

Абдуманнон Абдуқодиров ҳам шу мазмундаги ариза билан мурожаат қилди. Тадбиркорнинг айтишича, унинг Олмазор туманида жойлашган умумий майдони 422 кв. метр бўлган қаҳвахонаси биноси Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги қарорига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинган-у тадбиркорга етказилган зарар қопланмаган. Бизнес омбудсман вакиллари бу масалани ҳам ижобий ҳал қилиб берадиган бўлди.

Мирободлик Мақсуда Қурбонова эса Савдо саноат палатаси вакилларига кичик бир корхона очиш ва янги иш ўринлари яратишда амалий ёрдам сўради. Тадбиркорлик ўз-ўзидан бўлмайди, бунинг учун аввало билим ва кўникма зарур. Шу боис ҳам Савдо саноат палатаси вакиллари Мақсуда опага тадбиркорлик бўйича ўқиш жараёнини ташкил қилиб, имтиёзли банк кредити ва жой ажратиб беришда амалий ёрдам берадиган бўлди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳам ариза-шикоят билан келганлар кўп бўлди. Оҳангаронлик 41 ёшли Дилафрўз Маткаримова 2 нафар фарзандини ёлғиз ўзи катта қилмоқда. Телов қишлоғида яшовчи бу аёлнинг кичик фарзандида юрак етишмовчилиги бор. Ишсизлик, рўзғор тебратиш машаққати уни оғир аҳволга солиб қўйган. Вазирлик масъулларига мурожаатдан сўнг Дилафрўз Маткаримова иш билан таъминланадиган бўлди.

Имтиёзли ипотека кредити эвазига Сергели туманидан янги хонадон сотиб олган Зуҳра Муригинанинг ҳам доимий иш сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал қилиб бериладиган бўлди.

Малика Абенова эса Юнусобод тумани 19-мавзедаги 15-уйда оиласи билан яшайди. Хасталанганидан кейин фарзанди, келини ва неваралари билан бошқа жойга ижарага чиқишди. Пандемия сабаб оиладагилар ишсиз қолган. Икки нафар невараси учун эса нафақа тайинланмаган. Беш ойдан бери бутун оила онахоннинг пенсиясига қараб қолган. Фарзандлари учун доимий иш йўқ. Вазирлик масъуллари Малика Абенованинг фарзандларига иш топиб берадиган бўлди, невараларига нафақа тайинлаш масаласи эса ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Чилонзорлик Ҳамидулла Мирсоатовнинг ўғли Шавкат Мирсоатов 36 ёшда. Организмига тушган инфекция боис хасталанган фарзандини даволатишга оиланинг имкони йўқ. Ҳамидулла аканинг мурожаатидан сўнг уларга бу масалада ёрдам беришга ваъда қилинди.

Президент Халқ қабулхоналари Тошкент шаҳрида ташкил қилган оммавий қабуллар ҳафталиги давомида жами 3 минг 877 нафар мурожаатчининг 3 минг 943 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 1 минг 230 таси жойида ҳал қилинган бўлса, 768 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 1 минг 945 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар