Тошкент шаҳар Яшнобод тумани аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш борасида фаолият олиб бораётган Ишчи гуруҳ аъзолари Наврўз байрами олдидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд, боқувчисини йўқотган ва касалманд оилалар ҳолидан хабар олди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Навбатдаги манзил Андижон вилояти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилаётган Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари фракция позициясини, муносабатини баён қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини жадаллик билан Тошкент вилоятининг барча туманларида давом эттирмоқда.
Жиззахда вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлик хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари шахсий таркиби иштирокида “Маҳаллабай” ишлаш тизими ва ушбу механизмни самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув амалий-семинарлар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари А.Муҳаммадиев ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида Қашқадарё вилоятининг Косон туманида сайёр қабул ташкил этилди. Туманнинг “Нартичуқур” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 150 га яқин фуқаронинг мурожаатлари тингланди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов “маҳаллабай” тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, криминоген вазиятга таъсир этувчи бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш борасида Бухоро шаҳрида ўрганишлар олиб борди.
Сўнгги йилларда давлат ва жамиятни ислоҳ қилишда, аввало фуқаролар билан давлат органлари ўртасида самарали мулоқот тизими йўлга қўйилди. Давлат раҳбаридан тортиб энг қуйи бўғин раҳбарларининг аҳоли билан доимий ва юзма-юз мулоқот олиб бориш тизими жорий қилинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |