Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, маҳаллалардаги муаммоларнинг ўз вақтида ва самарали ечимини топишда муҳим дастуриламал вазифасини бажармоқда.
Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев Сурхондарё вилоятидаги марказдан энг олис ҳудудда жойлашган маҳаллада аҳоли муаммоларини ўрганди.
Шу кунларда мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий муаммолариниҳал қилиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Бу борада ҳудудларда турли тадбир ва учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Юртимизда маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қоракўл туманида “Бухоро тажрибаси” – садоқат намунаси” тамойили асосида қатор амалий лойиҳаларга қўл урилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатига айланиб улгурди. Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.
Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида ҳудуддаги тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Андижонда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Гулистон давлат университетида таълим олаётган талабалар билан учрашди.
Ноҳақдан ҳақни ажратиш учун аввало, барча томонни тинглаш керак. Ҳақиқат эса баҳсларда туғилади, мулоқотларда ойдинлашади. Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабуллар ҳам бир ҳақиқатни яна бир бор исботлади: жавобсиз савол, ечимсиз масаланинг ўзи йўқ.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизиш | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |