2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиликлар

Кемалар “қабристон”и этни жимирлатар эди

Илгари Мўйноқ деса, Орол тарк этган, туз конига айланган олис туман кўз олдимизда гавдаланар эди. Эндиликда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Мўйноққа бўлган эътибор бутунлай ўзгарди. Мўйноқ бугунги кунда юртимизнинг энг олис ва чекка тумани эмас, балки қайноқ воқеалар марказидаги ҳудудлардан бирига айланди.

Маҳалла – тинчлик-осойишталик, ободлик ва фаровонлик марказига айланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Прокурор ва ёшлар” учрашуви

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Тошкент шаҳар прокуратураси раҳбарияти билан “ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР” деб номланган учрашув ўтказилди.

Қорақалпоғистоннинг чекка овулида ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийларидан ташкил топган “Ватанпарварлик карвони”нинг навбатдаги манзили – Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманидаги "Маданият" овули бўлди.

СамДУ талабалари Оролқумда саксовул экди

Самарқанд давлат университетидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ҳамда бир гуруҳ фаол талабалар Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида бўлиб, Оролнинг қуриган қисмида ўрмон ташкил этиш жараёнида иштирок этди.

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш муҳим вазифа ​

Андижон вилояти Марҳамат туманида 165 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Шундан 85 мингдан кўпроғи хотин-қизлар.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қишда олис қишлоқларда тунаб қолмоқда...

Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида яшовчи аҳолининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг ташвиш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари 7-8 февраль кунлари Шаҳрисабз туманидаги олис Сарчашма қишлоғида оммавий қабул ўтказди.

Бир йилда 941 минг 256 мурожаат кўриб чиқилди

Илгари шунча мурожаатни кўриб чиқиш учун қанча вақт ва қоғозбозлик талаб қилинганини бугун тасаввур қилиш қийин. Ёки фуқаро битта аризаси ижобат бўлиши учун нечта идора орасида сарсон бўлган. Юридик шахснинг арзимаган муаммоси вазирликларгача бўлган инстанцияларда ойлаб, ҳатто йиллаб ечимини кутиб ётганини бошига тушган киши жуда яхши билади.

Вилоят ҳокими афғонистонлик ёшлар билан учрашди

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов афғонистонлик ёшлар билан учрашиб уларнинг келгуси режалари билан қизиқди. Икки халқ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда уларнинг ҳам ҳиссаси борлигини таъкидлади. Талабларга эсдалик совғалари топширилди.

Туман Кенгаши депутати 29 йиллик муаммога ечим излаяпти

Ўзбекистон “Адолат” СДП Арнасой туман кенгаши ишчи гуруҳи ҳудуддаги депутатлари билан бирга “Бобур” МФЙдаги Ўрикли кўчаси аҳолиси билан учрашди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (таснифланадиган компенсациялар мустасно)Ишонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти
Электр энергияси таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар