Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг яқинда ўтказилган 62-сессиясида Нарпай тумани сектор раҳбарларининг ҳисоботи депутатларни қониқтирмагач, ушбу масалани маҳаллалар кесимида ўрганиб, туманнинг ўзида муҳокама қилишга қарор қилинган эди.
Фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни «маҳаллабай» ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида республикамиз вилоятларида май-июль ойлари мобайнида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, секторлар ҳамда ҳудудий ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Президент Халқ қабулхоналари томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил этилаётган “Инсон қадри учун” ғояси асосидаги оммавий қабуллар Беруний туманининг “Қиёт”, Қўнғирот туманининг “Туркистон”, Чимбой туманининг “Тазгара” овулларида, шунингдек, Хўжайли туманининг “Жанқўнғирот”, Нукус шаҳрининг “Жеке терек” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтди.
Бухоро вилояти Олот тумани “Пичоқчи” маҳалла фуқаролар йиғинида Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов сайёр қабул ўтказди.
18-21 апрель кунлари «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков жойлардаги ислоҳотлар билан танишиш, секторлар фаолиятини ўрганиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида Наманган вилоятида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Сирожиддин Расулов ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижалари хусусида маълумот берди.
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида оммавий қабуллар бошланди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 апрелдаги давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантиришга қаратилган фармони билан фуқароларга ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қандай енгилликлар яратилмоқда?
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (таснифланадиган компенсациялар мустасно) | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |