2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиликлар

Вазир Янги йил кечасида касб вазифасини бажараётган тиббиёт ходимлари фаолияти билан танишди

31 декабрь ярим тунда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олиш мақсадида пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида бўлди.

Йил сарҳисоби: ҳар бир мурожаат ортида инсон қадри бор

Мамлакатимизда катта сиёсий, иқтисодий-ижтимоий янгиликларга бой бўлган яна бир йил ортда қолмоқда. Туб ўзгариш ва янгиланишлар, шиддатли юксалишлар билан хотирамизга муҳрланаётган йилга назар солсак, халқимизнинг дарду-ташвишларини тинглаб, уларга ечим топиш ва инсон қадрини улуғлаш йўлида самарали ишлар амалга оширилгани кўзга ташланади.

Эркинжон Турдимов беморларни йўқлади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов бугун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига бориб, беморлар ҳолидан хабар олиб, уларни Янги йил билан табриклади.

Онлайн мулоқот: ҳар бир мурожаат вилоят ҳокими назоратида

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг мигрантлар билан онлайн мулоқоти қарийб тўрт соат давом этди.

Республика ишчи гуруҳи: аниқланган ҳеч бир муаммо ечимсиз қолдирилмайди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 24 та вазирлик ва идора вакилларидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзили - Қорақалпоғистоннинг Хўжайли тумани.

“Тепа”ликларни қийнаётган муаммолар ҳал этилди

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектори раҳбари Аловитдин Инагамов Нарпай тумани “Тепа” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Вилоят ҳокими олис қишлоқдаги фуқаро хонадонида тунаб қолди

Айни кунларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Хонқа тумани бўйлаб аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топишда амалий кўмак бериш учун ишчи гуруҳи уйма-уй юриш орқали ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Мурожаат ечим топди: мактаб учун қўшимча янги бино қурилди

Фарғона вилоятида якунланаётган йилда 82 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, мазкур мақсадлар учун 273,6 миллиард сўм маблағ сарф этилди. 55 та мактабга “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида 30,3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилмоқда.

Косонсойда муаммолар ҳал этилмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир ҳудуд ҳисобланган Косонсой туманидаги фаолияти давомида “Оққўрғон тажрибаси” асосида 59 та маҳаллада уйма-уй, хонадонма-хонадон юрилиб, аниқланган ҳар бир масалага ечим изланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар