Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов коронавирус пандемияси туфайли қарийб олти ойлик танаффусдан сўнг яна жойларда сайёр қабулларни ўтказишни бошлади.
Боғигулистон маҳалласи Пахтаобод тумани марказидан 15 км олисда жойлашган бўлиб, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти билан чегарадош.
Фарғона вилояти Сўх туманида саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 95 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 5 мингта янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов бугун Пахтачи туманида сайёр қабул ўтказмоқда.
Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар!
Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов Оҳалик, Ўрта Оҳалик, Миронқул, Паррандачилик маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар юзасидан ахборот берди.
Сирдарё вилояти туман ва шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, мутасадди ташкилотлар ва маҳалла фаоллари иштирокида вилоят ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламидан 7721 та оиланинг 30507 нафардан иборат аъзолари янгидан шакллантирилган "Темир дафтар" рўйхатига киритилди.
Қишнинг беталафот ўтиши ва бу даврда турли муаммоларнинг юзага келмаслиги мавсумга кўрилган пухта тайёргарликка боғлиқ.
Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхоналарига жами 3800 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Уларда 4 минг 100 дан ортиқ масала кўтарилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож 914 та эҳтиёжманд оилада яшовчи 4282 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 942,4 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |