2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
МФЙлари фаолияти қай аҳволда: вазирликка 6 мингдан зиёд норозилик мурожаатлари келиб тушган

Таҳлилларга кўра, ўтган давр мобайнида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимлари хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлигидан норозилик мазмунида 6 минг 809 та мурожаат келиб тушган.

Уларнинг 293 таси тўғридан-тўғри вазирликнинг ўзига келган мурожаатдир.

Бу эса юртдошларимизнинг оворагарчилиги ҳамда ортиқча вақт ҳамда маблағ сарфлашига олиб келаётганлиги ачинарли ҳолдир.

Жойларда кадрлар қўнимсизлиги оқибатида аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, ҳудудлар ободлиги, бандлик, фуқаролар йиғинларини бино ва зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш борасида жиддий муаммолар кўзга ташланган. Айниқса, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича ҳудудларда олиб борилаётган ишлар таҳлили қониқарли эмаслиги, айрим вилоят бошқармалари ҳисоботларида бир бирига зид бўлган кўрсаткичлар тақдим этилаётганлиги маълум бўлган.

Шунингдек, ижтимоий аҳволи яхшиланган ҳамда бандлиги таъминланган фуқароларни «Темир дафтар» рўйхатидан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлилига кўра, Самарқанд вилоятида 13 минг 861, Сирдарё вилоятида 4 минг 952, Тошкент вилоятида 18 минг 885, Тошкент шаҳрида 20 минг 786, Жиззах вилояти 6 минг 990, Қорақалпоғистон Республикасида 12 минг 715, Наманган вилоятида 14 минг 73 оила камбағаллик рўйхатидан чиқарилган.

136 та маҳаллада аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбга ўқитиш бўйича ўқувлар тўлиқ ташкил этилган. Мавжуд ўқув марказларида 23 минг 247 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилиб, бу борада белгиланган режа Қорақалпоғистон Республикасида 18,1, Андижон вилоятида 12,8, Жиззах вилоятида 48, Қашқадарё вилоятида 56,5, Сурхондарё вилоятида 56,8, Тошкент вилоятида 57,1, Наманган вилоятида 62,3, Навоий вилоятида 65,3 фоизга бажарилган, холос.

Нукус, Тахиатош, Чимбой, Бўстон, Улуғнор, Конимех, Қизилтепа, Томди туманлари ва Зарафшон шаҳри фуқаролари шу кунга қадар бу каби ўқув марказларида умуман ўқитилмаган. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ободонлаштириш, томорқа ва экология масалалари ҳамда фуқаролар йиғинларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида жойларда олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда маълум қилинди. 

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Б.Парпиев пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилган «Темир дафтар» тизимига алоҳида тўхталиб, ҳудудлардаги ҳар бир сектор бўйича моддий ёрдам ва кўмакка эҳтиёжи бўлган оилаларнинг рўйхати ушбу дафтарга киритилганлиги ҳамда уларга тегишли тартибда моддий ва ижтимоий кўмак берилганлигини таъкидлади.

Шунингдек, сув таъминоти оғир ҳудудларда хонадонларга қудуқ қазиб бериш ишлари Андижон, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятларида ҳалигача бошланмагани, Бухорода 1 та, Сурхондарё ва Наманганда 6 тадан, Жиззахда 15 та, Қашқадарёда 17 та артезиан қудуқлари қазиб берилгани таъкидланди. Ҳудудий масъулларга мазкур масалани чуқур ўрганиб, олис ва чекка ҳудудларда аҳоли хонадонларини сув билан таъминлашда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда рўйхатларни шакллантириш ва ҳақиқатда сув етиб бормаган ҳудудларда бу ишларни ташкил этиш топшириғи берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар