2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сирдарёликларнинг 600дан зиёд мурожаати ўз ечимини топди

Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари ва Сирдарё туманида Президент администрацияси, Халқ қабулхоналари бошчилигида 20 га яқин вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ташкил қилинган сайёр қабулларда вилоятнинг барча ҳудуд аҳолиси қамраб олинди.

Мулоқотлар давомида қатор мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилгани кўплаб масалаларни жойида ҳал қилиш билан бирга тизимли муаммоларни ҳам таҳлил қилиш, уларнинг ечимлари бўйича мақбул чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берди.

 

Бош прокурор ўринбосари 137 та масалани кўриб чиқиб, уларнинг 89 тасига жойида ечим топди. Хусусан, 3 та суд қарорига протест, 2 та судга даъво аризаси киритилди. 19 нафар мурожаатчининг 34,8 млн. сўмлик иш ҳақи ундирилди, 5 нафар фуқарога ер участкалари, 5 нафар фуқарога моддий ёрдам, 10 нафар фуқарога кредит ажратилиши таъминланди. 7 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

 

Олий суд раиси ўринбосарига мурожаатлар асосида 22 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди, 7 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилди, 1 нафар шахсга тайинланган жазо қисқартирилди, 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинди. Шунингдек, мулоқотлар давомида 22 нафар вояга етмаган фарзанди бор 12 та оила яраштирилди, 5 та иш бўйича 2 млрд. 884. млн. сўм ундириш тўғрисидаги даъволар қаноатлантирилди.

 

photo_2020-10-29_13-27-22.jpg

 

Ички ишлар вазирлиги масъуллари 83 та мурожаатдан 48 тасини жойида ҳал қилди. Хусусан, 8 нафар фуқаро ички ишлар органига ишга қабул қилинди, фуқаролиги бўлмаган 35 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилди.

 

Қабуллар давомида Автомобиль йўллари қўмитасига келиб тушган 62 та мурожаатнинг 29 таси жойида ҳал қилиб берилди. Бунинг натижасида 19,9 км. йўл жорий таъмирланди, қарийб 4,5 км. тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизилди. Дейлик, Ховос тумани «Янгиер» маҳалласида истиқомат қилувчи Бобоназар Худойназаровнинг мурожаати асосида маҳалланинг 1 км.дан зиёд чанг кўчалари тош йўлга айлантирилди. Ховос тумани «Оқчангал» маҳалласи аҳолисининг мурожаатларидан кейин эса 8-умумий ўрта таълим мактабига элтувчи асосий йўлни асфальтлаш ишлари бошланди.

 

Электр энергияси таъминоти билан боғлиқ 49 та мурожаатнинг эса 38 тасига жойида ечим топилди. 27 та трансформатор пунктида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлса, 64 та эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди, 1,2 км. электр тармоғи тортилди.

 

Қабуллардаги мурожаатларни кўриб чиқишда турли ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик коммунал соҳага оид қатор мурожаатларнинг ҳам аксариятини ҳал қилиш имконини берди. Жумладан, Сирдарё тумани Пахтакор маҳалласи «Улуғбек» кўчасида жойлашган икки қаватли турар жой томлари таъмирталаблиги боис қор-ёмғир сувлари хонадонларга сизиб кирар, ҳатто 1 қаватгача етиб борган эди. Қабуллар давомида бу масала ҳам жойига чиқиб ўрганилди ва қисқа муддатда тижорат банкларидан кредит ажратилиши ҳал этиб берилди. Яқин кунларда уйларнинг томи тўлиқ янгидан шифер билан қопланади.

 

Худди шундай ўрганишлар асосида Ховос шаҳарчаси «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги сув қувурларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

 

photo_2020-10-29_13-27-20.jpg

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари эса 77 та мурожаатнинг 49 тасига ечим топди. Натижада, 18 нафар фуқарога даволаниш учун ордер ва йўлланма, ўнлаб мурожаатчиларга ногиронлик аравачалари, протез-ортопедия буюмлари, дори-дармонлар ажратилди.

 

Аввалги сайёр қабулларда Ховос чегара олди ҳудудида яшовчи аҳоли эскириб, бузилишга тушган «Шарқобод» қишлоқ врачлик пунктини сақлаб қолишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди. Бу муаммо жойига чиқиб ўрганилгач, муассаса нафақат сақлаб қолинди, балки қайта таъмирланиб мутлақо янги кўринишга эга бўлди. Навбатдаги мурожаатлардан сўнг эса муассасага замонавий тиббиёт жиҳозлари ҳам олиб берилди.

 

Халқ таълими вазири ўринбосарига мурожаатлардан кейин эса 6 та мактабга 95 та компьютер жамланмаси ва бадиий адабиётлар етказиб берилди, 22 нафар мурожаатчи халқ таълими тизимига ишга қабул қилинди .

 

Бу галги сайёр қабуллар Ховос туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси учун ҳам унутилмас воқелик айланди. Сабаби мазкур мактаб ўқитувчиси Улуғбек Дўстмуродовнинг халқ таълим и вазири ўринбосарига мурожаатидан кейин мактабга 15 та замонавий компьютер жамламаси ажратилди.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъулларига мурожаатлардан кейин 8 та хонадонга 1,2 км. оптик толали алоқа кабеллари тортилиб, интернет улаб берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар