2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ижтимоий соҳа объектлари куз-қиш мавсумига тайёрми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрда “Сирдарё вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020-2021 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тасдиқланган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлими, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси хамда бошқа муассасалар раҳбар ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.

 

Ховос туманидаги 17-умумтаълим мактаби биносида ўтказилган семинардан асосий мақсад ижтимоий соҳа объектларининг 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор тайёргарлиги, муассасалардаги иссиқлик тизими, қозонхоналарни ҳолати ҳамда кўмир ёқилғисидан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларни сақлаш ҳолатларига, хавфсизлик техникаси қоидаларига эътибор берилишга қаратишдир.

 

Семинарда Халқ таълими Сирдарё вилояти бошқармаси тасарруфидаги муассасаларга куз-қиш даврида 4145 тонна, шундан 1078 тонна кўмир ёқилғиси, 3 067 тонна кўмир брикети етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 2008,3 тонна, шундан 1 078 тонна кўмир ёқилгиси, 930,3 тонна кўмир брикети муассасаларга олиб келинган. Шунингдек, қолган маҳсулотни ҳам ёғингарчиликга қолдирмасдан ўз вақтида олиб келиши таъкидланди.

 

Вилоятдаги 309 та муассасадан 286 та муассаса биноларидаги қозонхона, иситиш тизимлари ва кўмир сақланиши ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилган бўлиб, улардан 61 та муассасада қониқарсиз ҳолатлар мавжудлиги юзасидан танқидий тушинтиришлар берилди.

 

Кўмир ёқилғисини жойларда сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш, кўмир сақланадиган жойлари, иситиш қозонхоналар ҳолати ва иссиқлик узатиш қувурлари изоляцияси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Семинар давомида мисол тариқасида иштирокчиларга кўргазма шаклида тақдим этилди. Ҳудудий бўлим томонидан тайёрланган “Кўмир ёқилғисидан фойдаланиш” қўлланмаси ҳамда “Иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари” бўйича тайёрланган буклитлар тарқатилди.

 

Муассасалар ходимларига куз-қиш мавсумига пухта тайёргарликни кучайтириш, камчиликларни бартараф этиш ҳамда мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича тавсиялар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти

Фойдали ресурслар