2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким фуқаролар мурожаатини ўз жойида ҳал этди

«Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», «Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак».

Президентимизнинг ушбу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди. Зарафшон шаҳрида ҳам аҳолининг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни рози қилиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилмоқда.

 

Шаҳарнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Мурунтау маҳалласидаги 951 хонадонда 3 минг 564 нафар аҳоли истиқомат қилади. Кейинги йилларда маҳаллада оилавий ва хусусий тадбиркорлик борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.

 

Зарафшон шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари Анвар Раджабов Мурунтау маҳалласида хонадонма-хонадон юриб, маҳалла аҳлининг ҳаёти, турмуш тарзи билан танишди. Одамларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказди.

 

Шаҳар ҳокими турли муаммолардан азият чекаётган, ишга жойлаштириш, уй-жойни таъмирлаш, тиббиёт, электр энергияси, ичимлик суви, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилган фуқаролар билан бевосита суҳбатлашди, мавжуд муаммоларни имкон қадар шу ернинг ўзида ҳал этди.

 

Очиқ ва самимий кечган учрашувларда шаҳар ҳокими юзга яқин фуқаролар билан мулоқот қилди.

 

– Ёшим эллик еттида, биринчи гуруҳ ногирониман, – дейди фуқаро Олия Ғаниева. – Шаҳар ҳокими яшаш шароитимиз билан танишиб, соғлигимни тиклашим ва янада мустаҳкамлашим учун сиҳатгоҳга боришда амалий ёрдам бермоқда. Очиғи, буни кутмаган эдим, бундай эътибордан бошимиз кўкка етди.

 

Шу куни шаҳар ҳокими турмуш шароити оғир бўлган бир қатор оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаб бериш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берди. Яқин кунлар ичида уларнинг уй-жойлари таъмирлаб бериладиган бўлди.

 

Шунингдек, биринчи сектор раҳабари томонидан кам таъминланган, оғир шароитда яшаётган 20 та оилага моддий ёрдам сифатида озиқ-овқат махсулотлари жамланмалари берилди. Маҳалладаги 5-умумтаълим мактабининг иқтидорли ўқувчиларига шаҳар ҳокими томонидан китоблар совға қилинди.

 

Учрашув давомида фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, қолган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди.

 

photo_2020-10-23_09-35-25.jpg

 

photo_2020-10-23_09-35-26.jpg

 

photo_2020-10-23_09-35-28.jpg

 

photo_2020-10-23_09-35-31.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар