Наманган вилояти Поп туманида давлат хизматлари маркази биноси биринчилардан бўлиб фойдаланишга топширилган эди.
Бу албатта, аҳоли ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очиш билан бирга шу ерлик фуқароларнинг мушкулини осон бўлишига замин яратди.
Агентликнинг галдаги вазифаларидан бири туман марказидан олисда жойлашган ҳудудларда марказ филиалларни очиш бўлиб, бу борадаги ҳаракатлар ўз амалий натижасини бера бошлади.
Туманнинг чекка ҳудудидаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида марказ филиали фойдаланишга топширилди. Мазкур филиал туманнинг тоғли ва баҳаво маскани саналган Чодак қишлоғи ва унга яқин бўлган 11 та МФЙда истиқомат қилувчи 32 минг нафарга яқин аҳолига 140 дан ортиқ давлат хизматларини кўрсатади.
–Филиалнинг фаолият бошлаши марказдан 60 километр узоқликда яшовчи аҳолининг ортиқча оворагарчилигига барҳам беради, - дейди туман давлат хизматлари маркази директори В. Толипов. – Авваллари фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида ҳудудда ойда икки бор сайёр давлат хизматлари кўрсатилган. Лекин, бу билан аҳолини тўлақонли қамраб олишнинг имкони бўлмаган. Энди фуқаролар ўз яшаш жойида давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Филиал фаолияти ёш келин-куёвларни ҳам мамнун этмай қолмади. Масканнинг очилиши куни икки ёшнинг никоҳ тузганлик ҳақидаги гувоҳнома гувоҳлар ва меҳмонлар қаршисида тантанали топширилди.
Ана шундай қулайлик, Учқўрғон тумани “Қўғай” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолига ҳам яратиб берилди. “Қўғай” ва яна 20 та МФЙни қамраб олган мазкур филиал 60 минг нафар фуқаронинг узоғини яқин қилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |