2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Куз-қиш мавсумида электр энергияси билан таъминлаш ишлари қандай ташкил этилмоқда?

Энергетика вазирлиги махсус штаби истеъмолчиларни 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига бўлди.

Ишчи гуруҳ бу ерда мавсумга тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишди.

 

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2 156,3 километр электр узатиш тармоқлари ва 648 та трансформатор пунктлари, 5 та 35/110 кВли куч трансформатори мукаммал таъмирланди.

 

Шу билан бирга, куз-қиш мавсумига электр ускуна ва тармоқларни тайёрлаш мақсадида узунлиги 5 534,0 километр бўлган электр узатиш тармоқлари ва 1 575 та трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 4 320,3 киломтер электр узатиш тармоқлари ва 1 257 та трансформатор пунктида бу борадаги ишлар бажарилди.

 

“Автоваз” нимстанцияси куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилгани яқинлашиб келаётган муҳим паллада истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилишига хизмат қилади.

 

Вазирлик матбуот хизматига маълумотига кўра, Самарқанд вилояти истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида жами 2 480,9 миллион кВт. соат электр энергияси етказиб берилади. Вилоятда истеъмолчилар сони 840 367 та бўлиб, шундан 37 825 та юридик ва 802 542 та жисмоний истеъмолчилар (аҳоли) ҳисобланади.

 

Истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 017,1 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 10 260 та трансформатор пунктларидан фойдаланилади.

 

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар 2 767,0 километр электр узатиш тармоқлари ва 788 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланади. Бугунги кунга 23 та трансформатор пункт, 47,5 тонна трансформатор мойи ва 74 километр кабель махсулотларининг заҳираси яратилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти

Фойдали ресурслар