2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш лозим

Қишнинг беталафот ўтиши ва бу даврда турли муаммоларнинг юзага келмаслиги мавсумга кўрилган пухта тайёргарликка боғлиқ.

Ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти матбуот хизматидан хабар беришича, жорий йилда 3 минг 665 километр ҳаво электр узатиш тармоқлари, 55 дона подстанция ҳамда 946 трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Айни вақтгача бу ишларнинг 80 фоиз ишлар бажарилган.

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни электр энергия билан таъминлашда узилишларнинг олдини олиш мақсадида корхонада 25 дона ҳар хил қувватли трансформатор пунктлари ва 10 тонна трансформатор мойи захираси яратилган. Бундан ташқари, вилоят ҳудудидаги 1 минг 190,2 километр узунликдаги 0,4-10-35 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари тегиб турган дарахт шохларидан тозаланмоқда. Бундан ташқари, ушбу тармоқларда нуқсонли изоляторлар алмаштирилмоқда ва таянчлар оралиғидаги салқи симлар тортилиб, тартибга келтирилди.

Мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш билан бир қаторда электр хўжаликларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтиришга, электр энергиясини ҳисобга олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

Куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа истеъмолчиларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун энергетика тизимининг юкламасини юқори соатларда электр энергияси истеъмолини пасайтириш тадбирлари ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган. Энергияни кўп истеъмол қилувчи корхоналар билан биргаликда куз-қиш мавсумида электр ва иссиқлик энергияси истеъмолини камайтириш учун кечки юқори юкланиш даврида ускуналарнинг иш тартиби жадвали ишлаб чиқилган. Аварияларни зудлик билан баратараф этиш учун ҳар бир туманда жами 42 дона аварияли бригада тузилган.

Бу каби саъй-ҳаракатлардан мақсад аҳоли қишнинг совуқ кунларини ҳеч бир қийинчиликсиз ўтказишини таъминлашдан иборатдир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар