2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент Халқ қабулхоналарига қандай мурожаатлар келиб тушяпти?

Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхоналарига жами 3800 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Уларда 4 минг 100 дан ортиқ масала кўтарилган.

Шу давр мобайнида 3940 та масаллар кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган ариза ва шикоятларнинг 3241 таси ёки 84 фоизи қаноатлантирилган, 465 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 234 та мурожаат юзасидан аниқ муддат ҳамда масъуллар белгиланиб, назоратга олинган.

 

Аниқ мисолларга ўтсак, Бектемир тумани 1-сектор ҳудудидаги «Мажнунтол» маҳалла фуқаролар йиғинида 6 мингдан кўпроқ аҳоли яшайди. Маҳалладаги кўчаларнинг ҳолати аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган. Маҳалла аҳли Халқ қабулхонасига мурожаат қилгач, 1-сектор раҳбари билан бу муаммони ҳал қилиш тегишли дастурларга киритилди. Жорий йил июль ойи якунида маҳалланинг 7 та кўчаси – 11 минг квадрат метр жой янгидан асфальтланди. Асфальтлаш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Худди шунингдек, бир мурожаат туфайли «олтинтопган»ликлар ҳам бугун олтинга баробар сув билан таъминланадиган бўлди. Айни пайтда ҳудудий дастур асосида тошлоқ ҳудудда жойлашган бу маҳаллага сув олиб келинмоқда. Режада 4,4 километрлик ичимлик суви тармоғи тортиш белгиланган, ҳозир тармоқнинг ярмидан кўпи ўтказиб бўлинди. Тез орада Олтинтопган маҳалласи аҳолисининг ҳам кўп йиллик катта муаммоси арийди.

 

photo_2020-08-17_17-55-59 (2).jpg

 

Яшнобод тумани «Гўзал» маҳалласи "Сокин" 2-тор кўчасидаги хонадонларда ҳам сув таъминоти бўйича муаммо бор эди. Қувурлар эскирган, аҳоли сони ортиб боргани сайин сув босими пасайиб борар эди. «Ёз кунлари қувур бўлатуриб сув тополмаганмиз», дейди маҳалла аҳли.

 

Шу ерда яшовчи Умиджон Машариповнинг Яшнобод туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаатидан сўнг туман мутасаддилари масъул ташкилотлар билан бирга мазкур муаммони ҳал этишга киришди. Бугунги кунда янги қувурларни тортиш ишлари ниҳоясига етиб қолди.

 

Аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида ишсиз инсонларни доимий иш билан таъминлаб, камбағалликдан чиқишига ёрдам беришга ҳам доимий эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, карантин даврида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган инсонлар, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз инсонларга, боқувчисини йўқотган аёлларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар етказиб берилиши ҳам назоратга олинган.

 

Тошкент шаҳрида жойлашган 514 та маҳалла фуқаролар йиғинлари билан масофавий мулоқот ўрнатилди. Ўтказилган мулоқотлар натижасида ҳудудларда сурункали касаллиги бўлган ва дори-дармонга муҳтож фуқаролар рўйхатлари шакллантирилиб, бугунга кунга қадар 90 млн. сўмлик дори-дармонлар 980 дан ортиқ фуқароларга бепул етказиб берилиши ва уларни соғлиқларини назоратдан ўтказиш бўйча патронажлар ташкил этилди.

 

Бектемир тумани 1-сектор ҳудудидаги «Мажнунтол» МФЙ Роҳат 11-тор кўчаси 39-«ж» уйда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Сайфилла Муфтиллаев икки фарзанднинг отаси. Аёлида, ўғлида ҳам ногиронлик бор. Мазкур хонадон муаммолари ўрганилганда, дастлаб бу оилани «темир дафтар»га киритиш айтилган эди. Аммо отахон карантин талабларига асосан фаолият олиб бориши – ўз автомашинасида қурилиш молларини мижозларга етказиб беришига қонунан рухсат беришларини сўради. Шундан сўнг Сайфилла Муфтиллаевга ўзини ўзи банд қилиш бўйича гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

 

2-сектор ҳудудидаги «Зилола» маҳалласи, 77-уй 26-хонадонда яшовчи Алла Огай ишемик касалликлар билан оғриб туман тиббиёт бирлашмасида рўйхатда турар экан. Тиббиёт ходимлари онахонни текширувдан ўтказгач, унга зарур дори воситалари етказиб берилди. Худди шу каби 2-сектор "Иқбол" МФЙ 12-уй 117-хонадонда яшовчи Бобир Болтаев ҳам астма касаллиги бўйича дорилар билан таъминланди. Шу куни секторлар раҳбарлари «Чашма» маҳалласидаги ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди.

 

photo_2020-08-17_17-56-00.jpg

 

Яшнобод тумани «Семурғ» маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 43 та оила «темир дафтар»га киритилган. Бундан ташқари, кейинги ўрганишлар натижасида яна ҳудуддаги худди шундай 70 та эҳтиёжманд оилага бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди. Маҳалладаги дардманд фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга касаллиги бўйича дори воситалари етказилди.

 

Туманнинг «Гўзал» маҳалласи "Сокин" кўчаси 48-хонадонда Алимовлар истиқомат қилади. Уч ўғилни оилали қилган Бахтиёр ота афсуски 6 йилдан буён тўшакка "михланган". Ана шундай синовли дамларда 4 рўзғор бир ҳовлида сабр билан ҳаётнинг машаққатли кунларини енгиб келяпти. Мутасаддилар бу оила ҳолидан хабар олгач, тиббиёт ходимлари отахонни тиббий кўрикдан ўтказди, белгиланган дори-дармонлар топширилди.

 

Бундай мисоллар кўп. Албатта ҳал бўлаётган ҳар бир масала замирида давлатимиз раҳбари асос солган халқ билан мулоқот институти, ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайдиган яхлит тизим, Халқ қабулхоналари ва секторлар ҳамкорлиги механизми мужассам. Ҳаётнинг аччиқ тажрибаларида яратилган бу тизим эса бугун энг мураккаб синовларда ҳам ўзини тўла оқлаб, минглаб оилалар, миллионлаб инсонларнинг энг бирламчи ҳаётий муаммоларини ҳал қилишда муҳим асос бўлмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар