2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сабр қалқони

Пандемия шароитида энг яхши одат – мутолаа. Нега деганда, қўлимдаги китобни варақлар эканман буюк аждодларимизнинг ўгитлари ҳамиша бебаҳо хазина эканлигига яна бир бор амин бўлдим.

Бугун барчанинг фикри-ёди дунёда тарқалган коронавируснинг тезроқ чекиниб, беморлар тезроқ фориғ бўлишларида. Тилагимиз, барча беморлар шифо топиб, қолганлар ушбу касалликка дучор бўлмасин.

 

Ҳар куни телевидение, матбуот, ижтимоий тармоқларда “Уйда қолинг”, “Карантин қоидасига қатъий риоя қилинг”, “Қўлларингизни совунлаб ювинг”, “Антисептик воситаларидан фойдаланинг”, “Қўл бериб кўришманг”, деган ҳаётий даъват. Бу даъватни шифокорлар, журналистлар, ички ишлар, миллий гвардия ходимлари, барча масъуллар такрор ва такрор айтмоқда. Бу ҳақда мақолалар, кўрсатувлар, ҳар бир саволга мутахассис жавоблари ўз вақтида бериб борилмоқда.

 

Кейинги кунларда беморларнинг соғайиш кўрсаткичлари ошиб бораётгани қувонарли ҳол, албатта. Шу билан бирга, яна касаллик аниқланаётганини кузатар экансиз, беихтиёр “бу касалликка қарши яна қандай курашиш мумкин?”, деган савол ўйлантиради. Айни пайтда юртимизда мазкур офатга қарши кенг кўламли иш олиб борилаётганлигидан таскин топасиз.

 

Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам касалликни юқтириб олмаслик, аввало, ҳар бир фуқаронинг ўзига боғлиқ. Бунга мисоллар жуда кўп. Биринчи омил – ҳимоя ниқоби. Айнан ниқоб ҳаво орқали келаётган вирусни тўсиб қолиш имкониятига эга. Иккинчи омил – қўлни совунлаб ювиш ва антисептик восита билан дезинфекция қилиш. Демак, имкон қадар тана аъзоларимизни бирон нарсага тегиб кетмаслигига эришишимиз керак. Бунинг ечими эса қўлқоп тақишда.

 

Ҳар бир инсон ўз олдига қўйган мақсадига эришиш учун кўплаб режалар тузади. Қай бирини бугун, қай бирини эртага амалга ошириш керак. Орзу-ҳавас – тириклик неъмати. Лекин унга шукрона ва қаноат билан етишиш гўзал ҳаётнинг гултожидир. Аччиқ ҳақиқат шуки, тўйлар ва хурсандчилик онлари коронавирус туфайли айрим хонадонларда азага айланди.

 

Модомики шундай экан, ўттиз нафар яқинларингиз билан вазиятни тўғри баҳолаб, тўғри хулоса чиқариб, ушбу тадбирни ўтказинг. Дабдаба азалдан яхшилик келтирмаган.

 

Саломатлик – бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш ўз қўлимизда. Бу борада бобомиз Абу Райҳон Беруний “Неъматнинг қадри у йўқолгандан кейин билинади”, дейди. Демак, неъматни борида асрайлик.

 

Афсуски, касалланиш давом этяпти. Айрим ҳолларда оддий қоидаларга риоя қилмай, касал бўлиб қолаётганлар учраяпти. Ҳимоя ниқобининг оғирлиги бир неча грамм, халос. Уни юзимизга тақиб олсак, ишонинг, жуда оғир юкдан халос бўламиз.

 

Абу Али ибн Сино бобомиз “Биз зоҳирий касалликларни даволаш йўлларини ёзиб қўйдик, биздан кейингилар ботиний иллатларга шифо топади, деб умид қиламиз”, дейди. Қарангки, келгуси авлод ташқаридан кириб келиши мумкин бўлган касалликларни аниқлаб, унга чора кўриши кераклигини буюк аждодимиз аллақачон айтиб ўтган.

 

Айрим ҳолларда матбуотда бўлаётган воқеликни эшиги берк кўчага ўхшатиб тасвирланаётган жумлаларни ҳам ўқиб қоласиз. Балким тўғри, бўлган воқеадир, лекин унутмаслик керакки, унинг оқибатида қандай ўзгариш юз беришини чуқурроқ фикрлайдиган бўлсак, ҳар бир воқелик аччиқ хулосани ёки ёрқин ихтирони юзага келтириши мумкин. Шундай ҳолларда жумлалар инсонни фикрлашга, янгиликка, эзгуликка чорловчи фикрлар билан якунланиши муҳим.

 

“Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, биз бу касалликни, албатта, енгамиз”. Давлатимиз раҳбарининг халқимизга мурожаатидаги ушбу сўзлар аждодларимизнинг ўгитларига нақадар ҳамоҳанг. Уларга қатъий риоя қилиш эса ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти

Фойдали ресурслар