Давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан Андижон туманида ҳам моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати – «Темир дафтар»га киритилган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси туман бўлими томонидан ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилмоқда.
Туман ҳокими Улуғбек Исомиддинов раҳбарлигидаги тумандаги қатор маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳолига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.
– Ўзим 3-гуруҳ ногирониман, – дейди Қўшариқ маҳалласида яшовчи Хайрулло Солиев. – Карантин сабаб турмуш ўртоғим ҳам вақтинча ишсиз, икки нафар фарзандимиз бор. Шу сабаб турмушда анча қийналиб қолдик.
Президентимизнинг фармонига асосан, оиламизга ҳам моддий ёрдам пули берилди. Мана шундай оғир дамда кўрсатилган ёрдам кўнглимизни тоғдай кўтарди.
Туманда Президент фармони ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар давом этмоқда. Пулларни эгаларига етказиш жараёнларида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.
Вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда бир марталик моддий ёрдам пулларини бериш белгиланган тартиблар доирасида, шаффофлик асосида давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |