2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхонаси халқ билан

Бухоро вилояти Пешкў тумани Чиғирчи маҳалла фуқаролар йиғини Нурафшон кўчасида яшовчи Исмоил Ражабов Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонасига 2016 йилда турмушидан ажраган қизи Зулхумор Ражабова ва унинг вояга етмаган фарзандини уй-жой билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат мутахассислар томонидан атрофлича ўрганилади. Шундан сўнг Зулхумор Ражабовага ипотека кредити асосида арзон уй-жой ажратилади.

 

– Мурожаатим қонун доирасида кўриб чиқилди, – дейди фуқаро Исмоил Ражабов. – Уй олиш учун рўйхатга қўйилди. Туманимиздаги Навбаҳор МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг 2 хоналиси ажратилди. 15 йилга имтиёзли кредит асосида қурилаётган мазкур уйнинг бошланғич бадалини яъни 15 миллион сўмини ҳам тўлаб қўйдик. Жорий йилнинг октябрь ойида топширилиши режалаштирилмоқда.

 

– Туманда йил бошидан ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар, уйма-уй юриш орқали фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш, ёшлар учрашувлари, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича тушган 1 минг 457 та мурожаатлар туманнинг 4 та сектор раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилди, – дейди туман Халқ қабулхонаси мудири Ҳабиб Раҳмонов. – Фуқаролар томонидан тушган мурожаатларнинг 82 фоизи қаноатлантирилди.

 

Бундан ташқари, туман халқ қабулхонаси томонидан мурожаатларни жойида бориб ўрганиш натижасида, туманнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган кам таъминланган 67 нафар фуқароларнинг мурожаатлари асосида моддий ёрдам тайинланди. 2 нафар ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачаси берилди. 1 нафар фуқаронинг туман тиббиёт бирлашмасига даволаниши таъминланди. Юртимизда пандемия муносабати билан карантин жорий қилинганлиги сабабли кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кунлик даромадидан ажралиб қолган оилаларнинг 312 тасига туман Халқ қабулхонаси аралашуви билан 53 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик йўли билан етказиб берилди.

 

Туман прокурори, 2-сектор раҳбарининг 2020 йилнинг 16 июль кунида ўтказилган сайёр қабулида «Дейча» маҳалла фуқаролар йиғини Кодиравон қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Обид Муҳаммедов ва Янгиҳаёт қишлоғида яшовчи Қаландар Олимовлар яшаш шароитлари оғирлигини, яшаб турган уйлари таъмирталаб аҳволга келиб қолганлигини билдириб, уйларини таъмирлаб беришларини сўраб мурожаат қилган. Фуқароларнинг мурожаатлари туман Халқ қабулхонаси ҳамда 2-сектор раҳбари ҳамкорлигида ҳомийлик йўли билан уй томини ёпишлари учун 50 донадан шифер ва ёғоч қурилиш материаллари етказиб берилган.

 

Вобкентлик Умрия Ярашова халқ қабулхонасига оилавий шароити оғирлиги ва уй-жойи таъмирталаб эканини билдириб, амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мурожаат жойига бориб ўрганилгач, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 40 миллион сўм ажратилиб У.Ярашованинг уй-жойи таъмирлаб берилди.

 

– 2012 йил турмуш ўртоғим Россия давлатида ишлаб юрган кезлари юрак хуружидан вафот этди, – дейди Мўминобод МФЙ Қўйи Қўнғирот қишлоғи 157-хонадонда яшовчи Умрия Ярашова. – 2 нафар вояга етмаган қизларим билан ёлғиз қолдим. Уй-жойим кундан кун нураб боравергач, ёмғирли кунларда томдан чаки ўтавергач туман халқ қабулхонасига мурожаат қилдим. Мурожаатим 15 кун ичида мутасаддилар томонидан ҳал этилди. Уйимни таъмирлаб беришди.

 

У.Ярашова бугун қизлари билан замонавий таъмирланган уйда яшамоқда. 2018 йил кредитга олган 3 та тикув машинасида қишлоқ қизларининг кўйлакларини, эркаклар учун чопонлар тикиш билан банд. Шу билан бирга ўзидаги ҳунарни қишлоқ қизларига ҳам ўргатиб келмоқда. Чевар опа томонидан яратилаётган кўрпа-тўшаклар қишлоқнинг ҳар бир хонадонига кириб бормоқда. Опа 10 сотих томорқадан ҳам унумли фойдаланган ҳолда ҳар хил дарахтлар ўтқазган. Бу дарахтлар бугун ҳосилга кирган. Томорқани кўздан кечирар экансиз, мева ва сабзавотларнинг ғарқ пишиб ётганига гувоҳ бўласиз.

 

photo_2020-08-06_17-19-36.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар