2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
ДХА: Улуғбек Муҳаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди

Тадбирда ўтган даврда амалга оширилган ишлар, жорий этилган янгиликлар, давлат хизматлари соҳасида мавжуд муаммолар, Агентлик олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

ДХА директори​ Улуғбек Муҳаммадиев биринчи навбатда пандемия шароитида тизим ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси масаласига тўхталди.

Агентлик ташкил этилганидан буён амалга оширилган ишлар эътирофга сазоворлиги, бироқ соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам талайгина эканлиги, жумладан, пандемияга қарамай, фуқароларимиз давлат хизматларидан фойдаланиш учун марказларга ташриф буюраётганлиги, инфраструктура эса ўз навбатида, хизмат кўрсатиш жараёнининг сифатли ва қулай бўлишини таъминлаши таъкидланди. Масъул ходимлар олдига ДХМ биноларини балансга қабул қилиш, учраб турган интернет ва техник камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар қўйилди.

Карантин шароитида давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланишга бўлган талаб ҳам кескин ортганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, рақамлаштириш масаласи бугунги кунда ҳар қачонгидан долзарбдир.

ФҲДЁ архивларида сақланаётган 60 миллионга яқин далолатнома ёзувларини рақамлаштириш ишлари бугунги кунда 63,6 фоизга бажарилган.

Таҳлилларга кўра, барча ҳудудларда ҳам ФҲДЁ бўлимлари томонидан маълумотларни киритишнинг самарадорлиги таъминланмаяпти, айниқса республика бўйича энг кўп архивариус штат бирликлари ажратилган Тошкент вилояти (19 та), Фарғона вилояти (16 та), Андижон ва Сурхондарё вилоятлари (13 тадан) Наманган ва Қашқадарё вилоятлари (11 тадан), Тошкент шаҳри (10 та) бошқармалари барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаяпти.

Бу ишлар жорий йилда тўлиқ якунланиши керак. Бу ҳақида куни-кеча мамлакатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган ҳужжатда ҳам таъкидланган. Белгиланган вазифаларни ички имкониятлар ва бюджет ажратмаларидан фойдаланган ҳолда вақтида ва сифатли бажариш юзасидан кўрсатма берилди.

Шунингдек, йиғилишда жойларда Давлат хизматлари марказлари филиалларини очиш масаласи кўриб чиқилди. ДХА директори ўринбосари Нуъмон Муҳаммадиевнинг таъкидлашича, филиалларни фойдаланишга топшириш бўйича махсус тармоқ жадвали тасдиқланди. Унга кўра, жорий йилнинг июнь-июль ойларида 4 та филиал (Андижонда 3 та, Наманганда 1 та) ташкил қилинган холос. Октябрь ойига қадар барча, яъни 50 та филиаллар ташкил қилиниши лозим.

ДХА кадрлар сиёсати коррупция ҳолатларига тоқатсизликка йўналтирилган, бироқ ФҲДЁ ходимлари ўртасида айрим нуқсонлар учраб турибди.

Айтиб ўтиш керак, ФҲДЁ органлари Агентлик тасарруфига ўтганига қарийб 4 ой вақт бўлди, ходимларнинг ойлик маоши анча паст. Шу сабабли Агентлик томонидан бу борада тегишли ишлар амалга оширилмоқда, хусусан, ФҲДЁ ходимларининг ойлик маошларини ошириш бўйича меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилди.

Бироқ сабр қилишни билмайдиган, айрим нафсига эрк берган ходимлар устидан Агентликка шикоятлар келиб тушмоқда. Бундай ҳолатларда ички суриштирув ўтказилиб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага юборилмоқда.

Келгусида қуйидаги новациялар жорий этилиши режалаштирилгани таъкидланди.

Мисол учун, хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини янада соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Бугунги кунда хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича талабгорлар узоқ масофадан Олий аттестация комиссиясига келиб кетишига тўғри келмоқда. Ваҳоланки, мазкур хизматни кўрсатишда тақдим қилинадиган ҳужжатларни электрон тарзда юбориш мумкинлигидан келиб чиқиб, ушбу давлат хизматини Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатиш имконияти мавжуд.

«Ситуацион марказ» яратиш.

Республика миқёсида давлат хизматлари марказлари фаолиятини назорат қилиш, электрон навбат тизими, марказ операторлари иш самарадорлиги, фуқароларда марказларда юзага келадиган муаммоларни ечишда, талаби юқори бўлган хизматларни аниқлаш, давлат хизматларини оптималлаштириш имконини беради.

«Лицензия» ахборот тизимлари мажмуасини яратиш.

Лицензиялаш ва рухсатнома бериш вазифаларини бажариш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш вазифаларини бажаради ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга лицензия ва рухсатномаларни электрон, автоматлаштирилган, марказлашган ҳолда рўйхатдан ўтказиш давлат хизматлари кўрсатилади.

Фуқаролар фойдаланишига қулайлик яратиш мақсадида аҳоли гавжум жойларда (аэропорт, вокзал, метро бекатлари, савдо-кўнгил очар масканлар) интерактив инфокиоскларни ўрнатиш.

Ушбу инфокиоскларда давлат хизматларидан йўл-йўлакай фойдаланиш имкониятини яратиш. Натижада эса, аҳолига қўшимча қулайликлар яратилади, онлайн давлат хизматларини олиш имкониятлари кўпаяди, ДХМларга фуқаролар оқими камаяди.

Рақамлар:

- Марказлар томонидан қарийб 3,6 млн. давлат хизмати кўрсатилди (Агентлик ташкил этилгандан буён жами 20 млн.дан ошди);

- жорий йилда 13 га яқин давлат хизматлари тури жорий этилиб, жами 143 та га етди. (йил охирига қадар 15 дан ортиқ хизматни жорий этиш режалаштирилган);

- 16 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди, айрим хизматлар тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, соддалаштирилди (Агентлик ташкил этилгандан буён жами 96 та);

- давлат хизматларини кўрсатиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони 164 тадан 78 тага камайтирилди. Хизмат кўрсатиш муддати эса 415 кундан 217 кунга қисқартирилди.

- 80 мингга яқин сайёр хизматлар кўрсатилди (Агентлик ташкил этилгандан буён жами 500 мингдан ошди);

- 4 та ДХМ шохобчалари (филиаллари) ташкил этилиб, уларнинг сони 57 тага етди;

Улар томонидан 18 мингга яқин хизматлар кўрсатилди (ташкил этилгандан буён 71 мингга яқин хизматлар кўрсатилган);

- ФҲДЁ органларининг мавжуд 60 млн.га яқин архив маълумотларининг 63,6 фоизи рақамлаштирилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси

Фойдали ресурслар