2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхонаси: мурожаатлар кўпайиши эмас, камайиши одамларнинг розилигини билдиради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Ғаллаорол туман халқ қабулхонасига аҳолининг мурожаатидан сўнг Сайфинота қишлоғидаги янги массивга кўчиб чиққан 30 дан зиёд хонадоннинг чироғи ёнди.

Юртдошларимизнинг аксарият кўпчилиги сабр-бардошли. Тўғриси, турмуш қийинчиликларининг кўплиги, давлат органлари одамлар муаммоларини ҳал этишга узоқ йиллар беэътибор қараб келгани уларни қаноатли қилиб қўйган.

 

Сайфинота қишлоғидаги янги массивда уй-жойлар кўпайиши билан электр энергияси таъминотида ҳам муаммолар пайдо бўлди. Янги уй қурганлар ҳар ким имкониятидан келиб чиқиб хонадонига ток ўтказди. Хонадонлар томонидан ўрнатилган ностандарт симёғочлар, узатиш тармоқлари, истеъмол ортиши қишлоқдаги эски трансформаторга босим ортиши туфайли юз берадиган электрнинг тез-тез узилиши одамларнинг жонига тегди. Тегишли ташкилотлар муаммони ҳал этиб бермагач, одамлар Ўзбекистон Президентининг туман халқ қабулхонасига мурожаат қилди.

 

– Президентимиз халқ қабулхоналари ҳақиқатан ҳам халқнинг дардига малҳам бўладиган идора эканлигига ушбу муаммомизнинг ҳал этилиш жараёнида яна бир марта гувоҳ бўлдик, – дейди қишлоқ оқсоқоли Абдуҳаким Ғозиев. – Мурожаатимиздан сўнг электр таъминоти корхонаси томонидан яроқсиз холга келган симёғочлар ўрнига 33 дона бетон устунлар ўрнатилди, янги трансформатор ўрнатилиб, 1,5 километр ҳаво тармоғига махсус кабель тортилди. Қабулхона ходимлари қишлоққа келиб мурожаат ижросини ўрганиб кетди.

 

Президентнинг туман халқ қабулхонаси кундалик фаолиятида бундай мисоллар кўп. Одамлар тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилмаган муаммоларни ечишда ёрдам сўраб қабулхонага мурожаат этмоқда. Ҳар бир одамнинг мурожаати, у қайси масалада бўлишидан қатъий назар ўрганиб чиқилиб, қонуний ҳал этиб берилаётгани натижасида Халқ қабулхонаси халқнинг ишончини қозонмоқда.

 

Халқ қабулхонаси республика давлат бошқарув органлари раҳбарлари сайёр қабулларидаги мурожаатларнинг бажарилишида ҳам самарали иш олиб бораётир. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари А. Усманов томонидан 2020 йил туманда ўтказилган сайёр қабулда Аламли маҳалласидан тушган мурожаат бўйича 0,6 километр йўлни таъмирланиши назоратга олиниб, бу ишнинг ижроси таъминланди.

 

Туман Халқ қабулхонаси томонидан жорий йилнинг биринчи яримида жами 488 та мурожаат қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 340 таси қаноатлантирилди, 110 таси бўйича фуқароларга тушунтириш берилди. Халқ қабулхонасига қилинган мурожаатларни қаноатлантириш 70 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга ошди.

 

Айни пайтда қилинаётган мурожаатлар аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги камчиликларни ҳам кўрсатиб бераётир. Қайси соҳа ёки ҳудуддан қандай мурожаатлар бўлаётгани таҳлил қилиниб, жойлардаги давлат органларининг аҳолига хизмат кўрсатиш фаолиятига баҳо бериш мумкин.

 

– Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси мурожаатларнинг кўплиги эмас, уларнинг камайишида кўзга ташланади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туман халқ қабулхонаси мудири Раҳматилла Мамарасулов. – Шунинг учун мурожаатларни соҳалар, тармоқлар, ҳудудлар бўйича доимий таҳлил қилиб бораяпмиз. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жами мурожаатлар сони 5 та га камайди. Бу албатта жуда катта фарқ эмас. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, камбағалликни қисқартириш энг муҳим вазифа сифатида амалга оширилмоқда. Ўтган даврда қабулхонага тушган мурожаатларнинг энг кўпи – 147 таси моддий ёрдам ажратиш масаласида экани ҳам бу масаланинг нечоғли ўткирлигини кўрсатиб турибди. Биз мурожаатларнинг ҳар бирини қаноатлантириш билан бирга туман хокимлиги, тегишли идоралар билан ҳамкорликда уларга сабаб бўлган омилларни бартараф этишга эътибор қаратаётирмиз.

 

Ҳа, ҳеч ким бекорчиликдан мурожаат қилмайди. Ҳар бир мурожаатнинг, шунингдек, қайси бир соҳа ёки ҳудуд бўйича мурожаатлар кўп бўлса унинг ўз сабаби бўлади.

 

Биринчи ярим йилда тушган мурожаатларнинг 35 таси коммунал тўловларни ҳисоблашдаги камчиликлар, яна 35 таси соғлиқни сақлаш, 29 таси алимент ундириш, 24 таси электр таъминоти, 19 таси уй-жой, 18 таси бандлик, 15таси газ таъминоти, 14 таси қурилиш каби масалаларда эканлиги шу соҳаларга эътиборни кучайтиришни тақозо этаётир.

 

Бундан ташқари, йилнинг биринчи яримида Халқ қабулхонасида туман раҳбарлари томонидан 42 маротаба шахсий қабуллар ўтказилиб 218 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Жумладан, туман ҳокими томонидан 11 маротаба, туман прокурори томонидан 6 маротаба, туман ИИБ бошлиғи томонидан 10 маротаба, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан 8 маротаба ва бошқа идоралар раҳбарлари томонидан 7 маротаба шахсий қабуллар ўтказилди.

 

Шунингдек, ўтган давр мобайнида Халқ қабулхонаси томонидан белгиланган график асосида секторлар ҳудудида 1-сектор томонидан 7 маротаба, 2-сектор томонидан 11 маротаба, 3-сектор томонидан 13 маротаба, 4-сектор томонидан 12 маротаба ўтказилган оммавий қабулларда 1 минг 542 нафар фуқаро иштирок этди. Оммавий қабул жараёнида фуқаролардан келиб тушган жами 182 та мурожаатларнинг 125 таси қаноатлантирилди.

 

Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатларнинг ижросини назорат қилишга доимий эътибор қаратиб келинаётир. Шу мақсадда 34 та мурожаатнинг ижроси юзасидан жойига чиқиб ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича давлат идоралари ва ташкилотларга 14 маротаба огоҳлантириш ва кўрсатмалар юборилди. Мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан 12 маротаба тақдимномалар киритилди.

 

Халқ қабулхоналарида ишловчи ходимлар ўз хизмат вазифаларига кўра кам таъминланган, ночор кишиларнинг эҳтиёжларини бошқаларга қараганда ҳам чуқурроқ ҳис этади. Шу боис коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин тадбирлари эълон қилингандан сўнг халқ қабулхонасига фуқаролардан келиб тушган карантин тадбири билан боғлиқ мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олинмоқда. Жумладан, қабулхонага карантин билан боғлиқ 45 та мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 37 таси ижобий ҳал этилди, 8 та мурожаатлар бўйича фуқароларга тушунтириш берилди. Карантин даврида моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги 15 та мурожаатлар ижроси таъминланиб, кам таъминланган, оилавий шароити оғир оилаларга моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар тайинлаб берилди.

 

Шу даврда ишсиз қолган 4 нафар фуқаро жамоат ишига жойлаштирилди. Карантин вақтида озиқ-овқат бирламчи эҳтиёж моллари нарх-навоси ва тақчиллиги масаласи бўйича 4 та мурожаат асосида кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди.

 

Бундан ташқари, Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 1 нафар ногиронлиги бор, меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган, уй-жойга муҳтожлиги сабабли имтиёзли равишда кредит асосида уй-жой ажратилган фуқаронинг 665 минг сўм кредит қарздорлиги, 1 нафар ногирон фуқаронинг 200 минг сўм коммунал қарзи тўлаб берилди, 12 та эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион 980 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати жамғармасига 2,5 миллион сўм пул маблағи тушириб берилди.

 

Халқ қабулхонаси ўз номи билан халқнинг дардига қулоқ осиб, муаммоларини ҳал этишга ҳамкор бўлаётгани уларнинг шу каби ишларида намоён бўлмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар