2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Моддий ёрдам ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари фуқароларга етказиб берилди

Юртбошимизнинг қутлуғ айём – Қурбон ҳайити байрами куни олдидан ҳеч бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига кўрсатилаётган моддий ёрдамнинг манзилли етиб боришини таъминлаш юзасидан берган топшириқларига асосан 2020 йил 29-30 июль кунлари сектор раҳбарлари бошчилигида вилоятдаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз яшовчи ва ўзгалар мададига муҳтож оилаларга хайрия маблағларини тарқатилди.

Муҳтарам Президентимизнинг байрам туҳфаси сифатида Бухоро вилояти бўйича 13544 та кам даромадли «темир дафтар»га киритилган, пандемия сабабли даромадидан айрилган, эҳтиёжманд оиланинг 50 минг нафар аъзоси учун ажратилган 200 минг сўмдан, жами 10 млрд. сўм пул маблағлари сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида манзилли равишда тарқатилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан республика миқёсида 400 минг эҳтиёжманд оилаларнинг 1,7 млн. нафар аъзосига 380 млрд. сўм пул маблағи тарқатилиб, бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

 

Ажратилган маблағларнинг, эҳтиёжманд оилаларга, ўз вақтида етиб бориши Президент Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олинди.

 

Қурбон ҳайити-халқимизнинг асрлар давомида сайқалланиб келаётган инсонпарварлик, саховат, меҳр-оқибат ва одамийлик фазилатларининг ифодасидир. Ҳайит арафасида одамлар бир-бирининг ҳолидан хабар олиш, камбағал ва бева-бечораларга мурувват кўрсатиш, касалмандларнинг кўнглини кўтаришни одат қилишган. Айниқса, Коронавирус пандемияси туфайли оғир шароитга тушиб қолган оилалар, иш ўрнини йўқотган ва даромад манбаидан айрилган фуқаролар учун Президентимиз томонидан кўрсатилган юксак даражадаги бу эътибор айни муддао бўлди.

 

Кам таъминланган эҳтиёжманд оила вакиллари Президент совғасини олиш жараёнларида Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар. “Ғамхўрлик учун Президентга раҳмат!" - дейди шофирконлик кам таъминланган оила бекаси Шафоат Холова у киши томонидан юборилган байрам совғасини қабул қилиб олгач ўз шукроналигини билдириб.

 

«Юртимиз тинч бўлсин, юртбошимизни умрлари узоқ бўлсин» дейди яна бир эҳтиёжманд оила аъзоси Қоракўл туманида яшовчи I гуруҳ ногирони Н.Болтаев.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам ажратилиши билан боғлиқ муаммолар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқилиши тизими йўлга қўйилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Бухоро вилояти Халқ қабулхонаси назоратида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси шу куннинг ўзида сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кӯриб чиқилиб, моддий ёрдам ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш орқали ижобий ҳал этилиши таъминланди. Фуқаролар мурожаатларини тезкорлик билан кӯриб чиқилиб, ижобий ҳал қилиб берилганлиги сабабли Президентимизга ӯз миннатдорчиликларини билдириб ташаккурномалар ёзиб бердилар.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар