2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тадбиркорлик ва аҳоли ижтимоий ҳимояси – доимий эътиборда

Фарғона вилоятининг Бағдод туманида пандемия шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш доимий эътибордаги масала бўлиб турибди.

Сектор раҳбарлари томонидан бу борада аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижроси таъминланмоқда.

 

Туманда кичик бизнес соҳасини ривожлантириш борасида иш услуби тубдан ўзгартирилди. Барча раҳбарларнинг кунлик иш жадвалидан тадбиркорлик масалалари билан шуғулланиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш асосий ўринни эгаллаган. Шу боис жойларга чиқиб, улар билан учрашиляпти. Ҳозирга қадар кредит, ер, солиқ, рухсатнома ва лицензия олиш каби масалаларда тадбиркорлар томонидан кўтарилган 234 та мурожаатнинг 215 таси ижобий ҳал этилди. Хусусан, «Марвел инвест» масъулияти чекланган жамиятида 1,2 гектар ер майдонида замонавий гидропоника усулида иссиқхона қуриш учун 600 минг доллар, «Лочин» фермер хўжалигига Германия давлатидан 66 бош наслли қорамол олиб келиш учун 150 минг доллар миқдорида кредит маблағлари олинишига кўмаклашилди.

 

Туманда 130 дан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони 1 минг 556 тага етди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида «Логистик центр Восток», «Гео-бетон Багдад» хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этилди ва уларнинг сони ўнтага етди.

 

Тижорат банклари томонидан жойларда ўтказилган учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектлари «яхши», «ўрта» ва «ёрдамга муҳтож» тоифаларига ажратиб олинди. 2 минг 134 тадбиркорлик субъектининг 644 таси – «яхши», 1 минг 281 таси – «ўрта», 209 таси – молиявий жиҳатдан «ёрдамга муҳтож» экани маълум бўлди. «Яхши» тоифасидаги тадбиркорлик субъектлари – «Саломат» хусусий савдо корхонаси, «Аброр» кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси, «А. Мадаминов» фермер хўжалиги кабилар ўзларининг илғор тажрибаларини бошқаларга оммалаштиряпти.

 

photo_2020-07-28_13-12-14.jpg

 

Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи «Хумоюн Бехрузбек» хусусий корхонаси «ёрдамга муҳтож» тоифасидаги тадбиркорлик субъектларидан бири. Мазкур корхонага фермер хўжаликларидан кунгабоқар экиш учун ер майдонлари бириктирилиб, хомашё базаси яратилмоқда. Бундай тоифадаги 209 та тадбиркорлик субъектларининг ҳар бирига иқтисодий комплекс мутахассислари бириктирилиб, улар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида ёрдамга муҳтож тадбиркорларнинг 82 таси бизнес ҳамкорлари билан 2 миллиард 683 миллион сўмлик шартномалар имзолаб, уларни «яхши» тоифасига ўтказишга эришилди.

 

–Жорий йилда туманимизда умумий қиймати 228 миллиард 605 миллион сўмлик 64 та лойиҳа амалга оширилиб, 1 минг 392 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган, – дейди туман ҳокими Алибек Турсунов. – Ўтган даврда 12 та лойиҳа ишга туширилди, туман иқтисодиётига 3,2 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. «Ҳар бир оила – тадбиркор» Давлат дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 677 та – жами 13,9 миллиард сўм бўлган кредит маблағлари ажратилди. Туманимиздаги кичик саноат зонасига 6 та лойиҳалар жойлаштирилган бўлиб, 915 та янги иш ўринлари яратиш белгилаб олинган. Йил якунига қадар туманда яна 1 та кичик саноат зонасини ташкил қилиш чоралари кўрилмоқда.

 

Туманда 2 минг 84 та камбағал оила рўйхатга олинган бўлиб, «темир дафтар»га киритилган. Сектор раҳбарлари томонидан ўз ҳудудларида уларни иш билан таъминлаш, камбағалликдан чиқариш борасида аниқ тадбирлар ишлаб чиқилди. Ҳозирга қадар бу борадаги ишлар натижасида 1 минг 914 та оиланинг бандлиги таъминланди. Хусусан, ҳунармандчиликда 34 та, қишлоқ хўжалигида 1 минг 243 та иш ўрни яратилгани эътиборга молик. «Фергана спининг» масъулияти чекланган жамияти ип-калава маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш ҳисобига 40 нафар ана шу тоифадаги аҳоли ишга қабул қилинди.

 

«Амиробод» маҳалла фуқаролар йиғинида Шарифа Йигитова 7 жон билан битта хўжаликда истиқомат қилади. Қизи Соҳибахон биринчи гуруҳ ногирони. Ўғли Ўктамжон эса ишсиз. Пандемия шароитида бу оила оғир ҳолатга тушиб қолди. Шу боис сектор раҳбари-туман ҳокими томонидан «темир дафтар»га киритилган бу хонадонга ёрдам кўрсатилди. Озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари, Соҳибахонга тикув машинаси олиб берилди. У айни кунларда «Фергана спининг» масъулияти чекланган жамиятига касаначи сифатида ишга қабул қилиниб, буюртма асосида этак тикиб беряпти. Ўктамжонга эса даромад топиши учун фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган майдонидан 20 сотих ер ажратилди. Шунингдек, бу оила имтиёзли кредит асосида 4 бош қўй ҳам олди.

 

Мухтасар айтганда, туманда эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатиш борасида ҳар бир сектор раҳбари иш олиб боряпти. Уларни даромад топишлари учун яқиндан кўмак бермоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар