Ёшлар бандлигини таъминлаш, ёш оилаларга ер ажратиш бўйича Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ва Янгиқўрғон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда 80 нафар ёшга 30 сотихдан ер берилди.
Уларга ерга эгалик қилиш бўйича вилоят ҳокимининг сертификатлари ҳам топширилди. Ушбу ерлар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ёшларга 49 йилга бепул берилади. Ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаси томонидан ҳудуд шароитига қараб олхўри кўчатлари экиб берилади.
Шунингдек, 3 нафар ёш қизга 100 килограммдан ҳосил берадиган 25 та ёнғоқ дарахти ажратиб берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |