2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Андижонликлар қандай муаммоларни кўтаришди?

Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси масъул ходимлари бошчилигида Андижон вилоятида ташкил қилинган оммавий қабулларда асосий эътибор – мурожаатларда кўтарилган муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш ва ҳал қилишга қаратилди.

Хусусан, Асака, Бўстон ва Қўрғонтепа туманларида ташкил қилинган қабулларда мазкур ҳудудлардан ташқари Марҳамат, Булоқбоши, Жалақудуқ, Хўжаобод, Балиқчи, Шаҳрихон, Улуғнор туманлари, Андижон ва Хонобод шаҳарлари аҳолисини ўйлантираётган масалалар ўрганилди.

 

Таъкидлаш керакки, мулоқотлар давомида тадбиркорлар муаммоларига ҳамда аҳоли бандлиги таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Хусусан, Асака тумани «Унгут» маҳалласида хусусий боғча ташкил қилган Шуҳрат Жўраев 5 ойдан буён даромадсиз қолиб, оғир аҳволга келиб қолган эди. Унинг мурожаатидан сўнг мазкур муассаса давлат-хусусий шериклик асосида фаолият олиб борадиган бўлди. Тадбиркорга ажратиладиган субсидия карантиндан сўнг уларнинг оёққа туриб олишига катта ёрдам бўлади.

 

Жалақудуқлик тадбиркор Миродил Жўраевнинг мурожаати асосида унга «Достонобод» маҳалласида 100 ўринли хусусий мактабгача таълим муассасаси қуриш учун имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди. Қўрғонтепалик тадбиркор Ёрқиной Нурматованинг мурожаатидан сўнг унга қарашли нодавлат мактабгача таълим муассасасига табиий газ тармоғи тортиб берилди.

 

Асакалик тадбиркор Ҳалимахон Қурбоновага қарашли «Наврўз» корхонасида трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда. Ишбилармон аёл фаолиятини янада кенгайтириш ва маҳсулотини экспорт қилиши учун қўшимча бино, бино қуриш учун эса ер керак. Унинг мурожаатидан сўнг мавжуд тартиб-таомиллар доирасида Асака тумани Наврўз даҳасидан 4 сотих ер ажратиб берилди.

 

Бўстонлик тадбиркор Элёрбек Ҳайдаров эса анча йиллик тажрибага эга. Паррандачилик йўналиши бўйича кластер тизимини йўлга қўйган ҳамюртимиз яна бир неча истиқболли лойиҳаларни амалиётга жорий этиш истагида оммавий қабулга келди. Унинг мурожаатидан сўнг яна қўшимча паррандачилик кластери ташкил этиш ва озуқаси учун ер ажратиш масаласи ҳал бўлди.

 

Балиқчилик Шоҳида Деҳқонова эса қабулдаги мурожаатидан сўнг шу куннинг ўзида Мактабгача таълим вазирлиги билан давлат-хусусий шерикчилик асосида 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш учун келишув битимини имзолади. Шу йил якунигача тадбиркор янги муассаса фаолиятини йўлга қўяди.

 

Асака ва Қўрғонтепа туманларидаги қабулларда ўнлаб инсонлар доимий ишга жойлаштирилди. Дейлик, асакалик Фарида Аҳмаджонова мактабгача таълим ташкилотида иш бошлади. Ёлғиз аёлга қўшимча даромад бўлиши учун соғин сигир ҳам олиб берилди. Олий маълумотли менежмент бўлатуриб иш тополмай юрган Турсунали Худоёровга ҳам ўз мутахассислиги бўйича иш топиб берилди.

 

Избоскан туманидаги оммавий қабулда ижтимоий кўмакка муҳтож кўплаб оилаларнинг қатор муаммолари ҳал қилиб берилди. Дейлик, Азиза Мадаминовага 2 ёшли фарзандини жарроҳлик амалиёти асосида даволаш учун Избоскан тумани ҳокимлиги ҳисобидан зарур маблағ ажратилиши билан яна бир оиланинг кўп йиллик масаласи ҳал қилинди.

 

10 кун аввал Избоскан тумани «Маданият» маҳалласида яшовчи Акмалжон Жумабоевнинг хонадони бутунлай ёниб кетди. Боз устига, ёнғин икки қўшнисининг уйига ҳам зарар берди. Оқибатда, кулга айланган хонадон эгаси ниҳоятда оғир аҳволда қолди. Оммавий қабулдаги мурожаатдан сўнг Акмалжон Жумабоевга уйини тиклаб олиши учун зарур қурилиш материаллари олиб бериладиган бўлди.

 

Жами Андижон вилоятида ташкил қилинган оммавий қабулларда 832 нафар фуқаронинг 857 та масалага оид мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 298 таси жойида ҳал этилган бўлса, 218 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 341 та мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти

Фойдали ресурслар